26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳон чемпионига янги уй туҳфа қилинди

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, Эски Иқон қишлоғидаги Муталлиб Йўлдошев номидаги вилоят спорт мактаби тарбияланувчиси, ХҚТУ жисмоний тарбия факультети талабаси Мадҳия Усмонова Афинада ўтган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида 57 кг вазн тоифасида ғолиб чиқиб, чемпион унвонига ноил бўлган эди. 

Эски Иқон қишлоғидаги Отабек Муталлиб ўғли бунёд этган “Иқон” мактаб-гимназияси мажлислар залида жамоат арбоби Раҳматжон Абдусатторов, спорт мактаби директори Отабек Муталлиб ўғли ташкилотчилигида жаҳон чемпиони Мадҳия Усмоновага вилоят марказидаги кўп қаватли уйлардан янги квартира калити тантанали равишда тақдим этилди. 

Тадбирда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Ғалимжан Қудияров, Саврон тумани ҳокимлиги девони раҳбари Бекзат Абубакиров, Эски Иқон қишлоқ округи ҳокими ўринбосари Абдусаттор Расулов, фахрий отахонлар Ирисқул Аббосов, Марат Эргешовлар иштирок этишди. 

2028 йили Лос-Анжелесда ўтадиган жаҳон олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Мадҳия Усмонова, унинг онаси Юлдуз Маткаримова ва укалари Дилхушбек, Суннат улкан, савоби мўл тадбирга ҳомийлик қилган барча ҳимматли ҳамюртларимизга самимий миннатдорчилик изҳор этишди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-09-04, 03:39 322
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.