26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Август анжумани: мактабгача таълимда янги босқич

Туркистон вилоятида мактабгача таълим муассасалари педагогларининг анъанавий август анжумани юксак савияда ўтди. Бу йилги йиғин “Билим келажаги: адолатли фуқаро, касбий маҳоратга эга мутахассис” мавзуига бағишланиб, вилоят миқёсидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари учун йўл харитаси вазифасини ўтайди.

Тадбирда вилоят таълим бошқармаси раҳбарининг вазифасини бажарувчи Ғалимжан Ўринов, туман ва шаҳар таълим бўлимлари мутахассислари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан Ғалимжан Қалдикўзули мактабгача таълим билан қамраш жараёнига қисқача тарихий назар ташлади. Хусусий шўъбанинг, хусусан, уй-жойларда очилган боғчаларнинг аҳамиятини таъкидлади. Шу билан бирга, амалдаги меъёрий талаблар ва таълим сифатига қаратилган вазифаларга тўхталди.

– Бизнинг асосий тамойилимиз аниқ – болалар хафсизлиги! Бу танлов эмас, балки талабдир, – деди у. – ҚР Таълим вазирлигининг 381-сонли буйруғига мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари йилига бир марта назоратдан ўтади. Сўнгги мониторинглар инфратузилма ва ҳужжатларда камчилик йўқлигини кўрсатган. Шу билан бирга, давлат ва хусусий боғчаларни хавфсизлик тизимларига улаш, кузатув камераларини полиция департаментининг марказига ўрнатиш ишлари изчил давом этмоқда.

Тадбирда нафақат хавфсизлик, балки мактабгача таълимнинг замонавий талаблари, педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Миллий қадриятларни бола руҳига сингдириш, замонавий усул ва услубларни жорий этиш – янги ўқув йилидаги асосий йўналишлар сифатида белгилаб олинди.

Тадбир давомида педагоглар тажриба алмашиш майдончасида ўз ижодий ишларини намойиш қилишди. 

Анжуманда мактабгача таълим тизимидаги энг муҳим янгиликлардан бири – минтақада ваучерли молиялаштириш тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.

Бу тизим ҳозирда Туркистон, Сариоғоч, Қазиғурт, Жетисай, Мақтаарал ва Сайрам туманларида синовдан ўтмоқда. Октябрь ойидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда жорий этилади. Янги усул ота-оналарнинг танлов имкониятини кенгайтиради, давлат ва хусусий шўъба ўртасида адолатли рақобатни таъминлайди.

Шунингдек, вилоятнинг мактабгача таълим муассасаларида маслаҳат марказларини очиш масаласи ҳам эътиборда бўлди. 2024-2025 йилларда очилган марказлар кўп болали ва кам таъминланган, ногирон болалар тарбияланаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Анжуман якунида мактабгача таълим соҳасига салмоқли ҳисса қўшган  бир гуруҳ болалар боғчалари раҳбарлари тақдирланди.

ҚР Таълим вазирининг биринчи ўринбосари Майра Мелдебекова томонидан “Энг яхши болалар боғчаси – 2025” мукофоти вилоятдаги 5та боғчага топширилди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари Байсенбай Тажибаев номидан 8 нафар мудира ташаккурнома билан тақдирланди.

Август анжумани бутун вилоятдаги мактабгача таълим тизимининг янги йўналишларини белгилаб берган муҳим тадбир бўлди. Қабул қилинган қарорлар ва билдирилган ташаббуслар янги ўқув йилида болалар учун хавфсиз, сифатли таълим муҳитини яратишга хизмат қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-08-22, 22:48 210
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.