26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституциявий ислоҳотлар моҳияти муҳокама қилинди

Вилоят ҳокимлигида ҚР Янги конституцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтди. Унда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, маслаҳат котиби Нурали Абишов, маслаҳат депутатлари, туман ҳокимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан Конституциявий комиссия аъзоси, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов ушбу кенг кўламли ислоҳотлар юртимизнинг маданий ва маънавий тараққиётига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

– Янги Конституция муқаддимасида Қозоғистоннинг ягона миллат экани, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш, “Адолатли Қозоғистон” ғояси ҳамда “Қонун ва тартибот” тамойиллари мустаҳкамланди. Шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, экологияни асраш, илм-фан ва таълимни, инновациялар, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, никоҳ ва оила қадриятларига оид меъёрлар кучайтирилди, – деди у.

Йиғилишда, шунингдек, вилоят Адлия департаменти раҳбарининг ўринбосари Нурлан Ербекешов янги Конституция лойиҳасида халқнинг ўрни сезиларли даражада оширилганини таъкидлади. “AMANAT” партияси Туркистон вилояти филиали раиси, вилоят маслаҳати депутати Алтинсари Умбеталиев эса янги Конституция лойиҳасида Парламентнинг таъсирини кучайтириш, маҳаллий бошқарувни ривожлантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят фахрийлар кенгаши раиси Женисбек Мауленқулов Конституция лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини илгари суриб, ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров янги Конституция лойиҳаси республика референдуми орқали тасдиқланиши, конституциявий ислоҳотлар давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

 

2026-02-05, 22:42 51
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.