26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Касб танлаш – келажакни танлаш

Инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим жиҳат унинг касб танлашидир.

Аксар кишилар ўзи хоҳламаган ишни, яъни қобилияти етмаган касб бошини тутишга мажбур бўладилар. Ота-оналар амалга ошмаган орзуларига фарзанди орқали эришишни истайди. Ўн бир йил ўқиган синфдош дўстидан ё дугонасидан ажралишни истамай у танлаган ўқишга бирга бориши, бир касбнинг сердаромадлигини кўриб, шу томонига қизиқиб, қобилияти етмасада танлаши ва яна шу каби бошқа сабаблар муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Олимларнинг аниқлашларича, ўзи хуш кўрмаган иш билан шуғулланувчи инсонларда қон босимининг ошиши, қанд касаллигига чалиниш эҳтимоли юқори бўлар экан.

Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида “Ҳар ким ўз юмушини бажарса, олам – гулистон. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпигини суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамнинг бошига мих қоқади...”, дейди. Буюк аллома Абу Наср ал Форобий ҳам ўзининг “Фозил инсонлар шаҳри” асарида “Кимдир илмга мойил, кимдир ҳунарга, кимдир бошқаришга, кимдир хизмат қилишга. Шунинг учун ҳар ким ўз қобилиятига мос ишни бажарса, жамият ривожланади”, деб ёзади.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз тўғри касб танлашида сиз етакчи аҳамиятга эгасиз. Аввало, касб фақат даромад манбаи эмас, балки инсоннинг бутун ҳаётига таъсир қилувчи танлов эканлигини унутманг. Фарзандингизни тингланг. Унинг қизиқиши, қобилияти ва орзуларини билишга ҳаракат қилинг. Фарзанднинг тўғри касб танлаши – ота-онанинг меҳри, ишончи ва тўғри маслаҳатига боғлиқ.

Келинг, болаларимизнинг келажаги учун масъул бўлайлик!

Дилноза БОБОМУРОДОВА, А. Жомий номли 24-сонли умумтаълим мактаб муаллимаси. Жетисай тумани, 2026-02-04, 01:44 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.