26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кенг қамровли ислоҳотлар – янги босқичда

Янги Конституция лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинган куни Парламент Мажлисида «AMANAT» партияси фракциясининг йиғилиши ўтди.

Унда ушбу ҳужжат муҳокама қилиниб, депутатлар уни мамлакатнинг барқарор тараққиёти ва жамият бирлигини мустаҳкамлашда муҳим тарихий аҳамиятга эга, дея баҳоладилар. Фракция Асосий қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, уни кенг жамоатчиликка тушунтириш ва муҳокама қилиш ишларида фаол иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Йиғилишни очар экан, Парламент Мажлиси ва «AMANAT» партияси раиси Ерлан Қўшанов янги Конституция матни жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганини, бу эса Президент томонидан олиб борилаётган «Адолатли Қозоғистон»ни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

– Янги Конституция халқ билан очиқ мулоқот асосида шакллантирилди ва жамиятнинг манфаатларини ифодалайди. Шу боис уни «Халқ Конституцияси» деб аташга тўлиқ асос бор. У мамлакатнинг барқарор тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлиб, миллатимизни бирлаштирувчи омилга айланиши керак. Янги Конституция лойиҳасининг ҳар бир моддаси ва меъёрини фуқароларга кенг ва тушунарли тарзда изоҳлаш – муҳим вазифамиздир. «AMANAT» партияси бу ишнинг марказида бўлиши шарт. Бу – бизнинг тарихий масъулиятимиз, – деди Ерлан Қўшанов.

Партия раиси Конституция лойиҳаси Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши, Миллий қурултой, Қозоғистон халқи Ассамблеяси каби майдонларда ҳокимият ва жамият ўртасида ўтган очиқ ва мазмунли муҳокамалар натижасида ишлаб чиқилганини таъкидлади. Шунинг учун янги Конституция муқаддимасига сўнгги йилларда ҳар бир қозоғистонлик учун яқин бўлган қадриятлар – «Қонун ва тартибот», «Адолатпарвар фуқаро», «Тоза Қозоғистон» тамойиллари асос қилиб олинди. Бу ғоялар Конституциянинг барча меъёрларига сингдирилиб, мамлакат келажаги учун мустаҳкам маънавий-ҳуқуқий асос яратади.

Ерлан Қўшанов мамлакатнинг бўлажак қонунчилик идораси – Қурултой масаласига ҳам алоҳида тўхталди. Лойиҳага кўра, янги, бир палатали Парламент кенг ваколатларга эга бўлиб, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги мувозанат тизимини тубдан янгилайди. Қурултойнинг фақат партия рўйхатлари асосида шакллантирилиши аҳолининг барча қатламлари манфаатларининг кенг ва масъулиятли ифодаланишини таъминлайди.

Янгиланган Қурултой Президент илгари сурган «Кучли Президент – нуфузли Парламент – ҳисобдор Ҳукумат» тамойилига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Шунингдек, Мажлис раиси Давлат раҳбарининг Халқ кенгашини ташкил этиш юзасидан киритган таклифини ўз вақтида ва долзарб ташаббус сифатида баҳолади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган мазкур янги институт жамиятнинг барча қирраларини – этнослар, конфессиялар ва ҳудудларни инобатга олган ҳолда пухта давлат қарорларини қабул қилиш имконини беради. Бу эса барқарорлик, уйғун тараққиёт ва «бирлигимиз – хилма-хилликда» тамойилини мустаҳкамлайди.

Илк бор мамлакатни замонавийлашув асосига инсон капитали тараққиёти қўйилмоқда. Бу давлатнинг барча захиралари фуқаролар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилганини англатади. Ушбу илғор ғоя Президент қарорларида изчил намоён бўлиб келган ва энди Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар янги Конституциядаги илғор янгиликлар бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, пропорционал сайлов тизимининг жорий этилиши сиёсатчилар масъулиятини ошириши таъкидланди. «Қонун ва тартибот» тамойили жазодан эмас, оиладаги тарбиядан бошланиши, инсон ва унинг ҳуқуқлари давлатнинг устувор қадрияти сифатида белгилаб қўйилгани қайд этилди. Шунингдек, янги Конституция фуқаролик ватанпарварлигининг етук моделини шакллантириши, бир палатали Парламент қарорлар қабул қилишда тезкорлик ва очиқликни таъминлаши, илм-фан, таълим ва инновацияларнинг асосий бойлик сифатида эътироф этилиши алоҳида таъкидланди.

Депутатлар бўлажак кенг кўламли конституцион ислоҳотларнинг юксак аҳамиятини якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Алтинсари УМБЕТАЛИЕВ, «AMANAT» партиясининг Туркистон вилояти филиали раиси, Туркистон вилояти маслаҳатидаги партия фракцияси раиси, 2026-02-05, 22:50 46
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.