26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мардлар қўриқлайди ватанни...

Туркистон шаҳридаги 5574-ҳарбий қисмда Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбий ватанпарварлик мавзуида концерт ташкил этилди. Тантанали тадбирда вилоят полиция департаменти, мудофаа ишлари бўйича департамент, Фавқулодда вазиятлар департаменти вакиллари, ҳудудий мудофаа бригадаси, Миллий гвардия қўшинлари, фахрийлар ҳамда ёш аскарлар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров йиғилганларни байрам билан табриклади:

– Қадрли фахрийлар! Шижоатли саркарда ва зобитлар! Сизларни 7-май – Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Она Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Қаҳрамон аждодларимиз юрт озодлиги йўлида жонини фидо қилиб, мустақилликни бизга омонат қилди. Ана шу омонатга садоқатли бўлиш бугунги авлоднинг муқаддас вазифасидир.

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев таъкидлаганидек: “Мамлакат хавфсизлиги ва чегараларини ҳушёрлик билан қўриқлаш, қонун ва интизом устуворлигини таъминлаш – ўта масъулиятли ва шарафли вазифадир. Буни фақат юксак касбий маҳоратга эга, қасамёд ва бурчига содиқ, Ватан учун жон куйдирадиган жасур инсонларгина адо эта олади”. Шу боис ёшлар қалбида ватанпарварлик руҳини шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидир. Вилоятда мазкур йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда,– деди минтақа раҳбари.

Тадбир якунида Н. Кўшеров мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги намунали хизмати учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни тақдирлади.

Тадбир байрам концертига уланиб кетди, ватанпарварлик мавзуидаги куй-қўшиқлар янгради.

Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2026-05-07, 03:43 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.