26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент давлат мукофотлари ва ҳарбий унвонлар топшириш маросимида нутқ сўзлади

Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Қасим-Жўмарт Тўқаев зобит ва аскарларни, шунингдек, маросим иштирокчиларини Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ғалаба куни муносабати билан табриклади.

– Бу икки байрам мазмун-моҳияти жиҳатидан бир-бирига яқин бўлиб, мамлакатимизнинг шонли анъаналари давомийлигини ёдга солади. Биз бугун нафақат юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини муҳофаза қилаётган ҳимоячиларимизни шарафлаймиз, балки қирғинбарот уруш йилларида Ватан учун жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳам юксак эҳтиром билдирамиз.

Халқимиз ўз юртини қурол кучи ва матонати билан асраб қолган. Мамлакат тақдири ҳал бўладиган оғир синов паллаларида аждодларимиз беқиёс бирлик намунасини кўрсатиб, босқинчиларга муносиб зарба берган. Ота-боболаримиз бепоён даштни кўз қорачиғидек асраб, бу бебаҳо меросни келажак авлодга қолдирди. Уларнинг васиятига содиқ қолиш – муқаддас бурчимиздир.

Қозоғистон халқи буни чуқур англайди. Март ойида ўтказилган конституциявий ислоҳот бўйича референдум бунинг ёрқин далили бўлди. Муҳим сиёсий жараён давомида қабул қилинган тарихий қарор, аввало, келажак авлод олдидаги юксак масъулият ҳисси билан боғлиқ эди. Биз умумий ғоялар атрофида бирлашиб, янги Конституция учун овоз бердик. Бу халқ иродаси мамлакат келажагини белгиловчи тарихий қадам бўлди, – деди Президент.

Президент Конституция давлатчилик ва эгаменликнинг ишончли кафолати эканини таъкидлади.

– Унда халқимизнинг манфаатлари, мақсадлари ва бетакрор қадриятлари ўз аксини топган. Янги Асосий Қонун эгаменлик ва мустақилликни ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш ҳамда умуммиллий бирликни мустаҳкамлашни асосий тамойил сифатида белгилайди.

Шу тариқа биз “Қонун ва интизом” устувор бўлган, барча фуқаролар учун тенг имконият яратилган Адолатли, Қудратли ва Тараққий этган давлат қуриш йўлидан бормоқдамиз. Бизнинг мақсадларимиз юксак, йўналишимиз аниқ. Фақат бирлик ва фаровонликни сақлаб қолган ҳолдагина белгилаган мақсадларимизга эриша оламиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент мамлакат Қуролли Кучлар қудратига тўлиқ ишонч билдириш мумкинлигини ҳам қайд этди.

– Бугун Қозоғистон армияси аждодларимизнинг шонли йўлини муносиб давом эттирмоқда. Матонатли ҳарбийларимиз муқаддас Мустақиллигимизнинг мустаҳкам қалқонидир. Улар мамлакат тинчлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳушёрлик билан муҳофаза қилмоқда.

Эришилаётган муваффақиятлар, шубҳасиз, иродаси мустаҳкам, ғайрат-шижоати баланд, Ватан олдидаги қасамёдига содиқ аскарларимизнинг фидокорона меҳнати самарасидир. Мен Давлат раҳбари ва Олий Бош Қўмондон сифатида барчангизга самимий миннатдорлик билдираман. Бугун сизларга ҳарбий унвон ва даражалари бериш ҳақидаги тегишли Фармонни имзоладим. Шунингдек, бир гуруҳ фуқароларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилдим. Барчангизни ушбу эътироф билан чин дилдан муборакбод этаман!

Келажак авлод сизларга қараб камол топади, юртга садоқатли бўлишни ўрганади. Сизлар ёшларга доимо ибрат ва йўлбошчи бўлиб, миллат манфаати йўлида хизмат қилишда давом этасизлар, деб ишонаман.

Қудратли армиямиз шаъни ва обрўси янада юксалаверсин! – деди Президент.   

Akorda.kz, 2026-05-07, 03:42 94
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.