26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманида замонавий истироҳат маскани фойдаланишга топширилди

Туркистон вилоятида аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган тизимли ишлар изчил давом этмоқда. Оқсувкент қишлоғидаги марказий истироҳат боғида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, сўлим гўшанинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Замонавий кўнгилочар-ҳордиқ маскани Қозоғистон халқи бирдамлиги кунига бағишланган тадбирлар доирасида фойдаланишга топширилди.

Истироҳат боғида аҳоли ва меҳмонларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Унинг марказий қисмида фаввора, 20га яқин аттракционлар ўрнатилган, атрофи кўкаламзорлаштирилган. Лойиҳа хусусий сармоядорлар томонидан амалга оширилиб, умумий сармоя ҳажми тахминан 675 миллион тенгени ташкил этди.

Тантанали тадбир доирасида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров турли миллат вакиллари иштирокида ташкил этилган кўргазмани кўздан кечириб, аҳолини Қозоғистон халқи бирдамлиги куни билан табриклади. У ўз нутқида Президент белгилаган вазифалар асосида вилоятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Бугун Сайрам туманида 243 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 39 миллат вакиллари ягона чанғароқ остида тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Бу эса мамлакатдаги ижтимоий барқарорлик ва бирдамликнинг ёрқин намунасидир.

Яшил ҳудуд, замонавий меъморчилик, қулай инфратузилмаси билан ажралиб турадиган бу боғ аҳоли ҳордиғи, авлодлар учрашуви, оилавий дам олиши учун қулай бўлган ҳақиқий маданият ва истироҳат масканига айланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-05-05, 02:40 108
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.