26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Китобсеварлар клубида – ўзбекистонлик меҳмонлар

Вилоят “Үлес” хайрия жамғармаси ҳамда Туркистон шаҳар ЎЭМБ раиси Райимжон Саттор ўғли асос солган китобсеварлар клубига фахрий меҳмонлар – Ўзбекистон давлати бош муфтийси ўринбосари Зайниддин Садриддин ўғли, яссавийшунос олим-профессор Абдуманноп Абдулазиз ўғли, олим Нодирхон Равшанхон ўғли ҳамкасблари ва шогирдлари билан ташриф буюришди.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик қадрли меҳмонлар туркийлар оламининг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрида фаолият юритаётган китобсеварлар клубига омад тилаб, унинг аъзоларига маънавий ибрат учун миннатдорчилик билдиришди. Меҳмонлар вилоят, шаҳар оқсоқоллар кенгаши ўринбосарлари Тойир Абдувалиев, Ҳусан Убайдуллаев саволларига жавоб беришди. Илмга асосланган жамиятда инсон қадр топишини алоҳида таъкидлаган меҳмонлар икки дунё саодатига элтувчи манба китоб эканлигини теран таъкидлади. Мезбонлар китобсеварлар клубига яқинда нашрдан чиққаннодир китобларни туҳфа қилишди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон делегацияси таркибида ташриф буюрган 13 ёшдаги Ансорахон (Шайх Муҳаммад Содиқнинг шогирди) китобларни нашрга тайёрлашда таржимон сифатида иштирок этганлиги таҳсинга лойиқ. 

Мезбон Райимжон Қўчқоров “Амир Темурнинг тузуклари” китоби китобсеварлар клубида ўрганиладиганлиги ҳамда умумтаълим мактаблари кутубхоналарига кўп миқдорда туҳфа қилинадиганлигини баён этиб, Ҳазрат Яссавий мақбараси деворига, қадимий мармар тошларга битилган кўҳна ёзувларни ўқиб, таҳлил қилган билими теран олим меҳмонлар кифтига тўн ёпиб, ҳунарманд уста Носир Ҳамроқулов тайёрлаган сувенирларни ҳурмат ила тақдим этди.

 Ҳазрат Яссавий мақбараси яқинидаги шаҳар жоме масжидида пешин намозини ўқиган меҳмонлар мезбонлар билан биргаликда Арслонбоб зиёратига йўл олишди. Зиёратгоҳ яқинидаги Ўтрор шаҳарчаси муюлишида давлатимиз томонидан Соҳибқирон Амир Темур хотираси ҳурматига бунёд этилган маҳобатли ёдгорликни ҳайрат, мамнуният ила томоша қилиб, ўз таассуротларини баён этишди. Мазкур ёдгорликнинг бунёд этилишида “Жанубий Қозоғистон” таҳририятининг ҳам ташкилий ҳиссаси катта эканлигини ифтихор ила таъкидлаймиз.

2026 йил – Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 690 йил тўлади. Туркистон шаҳрида Қозоғистонда ягона бўлган Амир Темур номли умумтаълим мактаби фаолият юритади. Ўтган асрнинг 90-йилларида ушбу ўқув даргоҳи директори Азимжон Тўхтамурод ўғли Ҳожимуродов саъй-ҳаракатлари билан мактабнинг Киров номи ўзгартирилиб, ўрнига А. Темур номи берилганлиги шонли тарих. Мактаб кутубхонаси мудираси, фаол обуначимиз Наргиза Зокир қизи ҳамкасблари билан довруқли санага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Шаҳар марказидаги Яссавий мақбараси яқинида жамоат кўлиги бекатига А. Темур номи берилган ва унинг улкан портрети ўрнатилган. 

 А. Темур 1336 йили 9 апрелда Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳри яқинидаги Хўжа илғор қишлоғида таваллуд топган. Жаҳонга таниқли ҳарбий қўмондон ва бунёдкор. Ҳазрат Аҳмад Яссавий ҳамда устози Арслонбобга Туркистон шаҳри ва Ўтрор туманида маҳобатли мақбаралар қурдирган. Қарноқ қишлоғида уста Табризий маҳорати билан салмоғи 2 тонна келадиган, таркиби 7та металлдан иборат улкан дошқозонни тайёрлатиб, Яссавий мақбарасига туҳфа қилган. 1405 йили февраль ойида Хитойга ҳарбий сафар чоғида 69 ёшида вафот этган. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2026-01-22, 02:50 107
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.