26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги раис сайланди

Қорачиқ қишлоқ ҳокимлиги мажлислар залида Қорачиқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтди.

Унда ташкилий масалалар кўрилиб, бирлашмани деярли 30 йил бошқарган Мирзахон Адҳамовнинг ҳисоботи тингланди. Қишлоқ фаоллари раиснинг ҳисоботига қониқарли баҳо бериб, миннатдорчилик изҳор этдилар. Қишлоқ ҳокими Сакен Ўразбаев давлатимиз сиёсати, миллатлараро тотувлик борасида амалга оширилаётган ишларга атрофлича тўхталиб, М. Адҳамовнинг жамоат ишларидаги фаоллигини алоҳида таъкидлади. 

М. Адҳамов Саврон туман ЎЭМБ қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси этиб сайлангани боис, унинг ўрнига янги раис сайлаш масаласи кўрилди. Қишлоқ тадбиркорларининг "Бирлик", “Қорачиқ йигитлари" гуруҳи томонидан илгари сурилган ягона номзод – жамият жонкуяри, таниқли тадбиркор Саъдулла Абдуллаевнинг номзоди йиғилганлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва у Қорачиқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси этиб сайланди. 

Янги раиснинг халқимиз ижтимоий ҳаётида муҳим бурилиш ясашига ишончимиз комил. Йиғилишда бир гуруҳ фаоллар муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, қишлоқда "Китобсеварлар клуби"ни ташкил этган фидойи устоз Музаффар Мараимов ва 2025 йил ҳисоботига кўра, йилнинг "Энг илғор спорт устози" номинациясига ноил бўлган таниқли мураббий Илҳом Эрметов ҳамда фахрий оқсоқолимиз Мирзахон Адҳамовга ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаевнинг ташаккурномаси тақдим этилди. 

Мураббий Илҳом Эрметовнинг спорт соҳасида қўлга киритган ютуқлари юксак баҳоланиб, “Дўстлик” ҳамжамиятининг 200 минг тенгелик пул мукофоти сертификатини унинг раиси ўринбосари Саид Ҳайруллоҳ тантанали равишда топширди.

Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилиб, Қорачиқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Саъдулла Абдуллаевнинг ўринбосарлари ҳам сайланди. Таниқли ташкилотчи устоз Музаффар Мараимов ва маданият фидойиси, тадбиркор Дилшод Исмоиловлар қишлоқ ЎЭМБ раиси муовинлари лавозимларига сайланди.

Саид ТУРСУНМАТОВ. Тасвирларда: янги раис Саъдулла Абдуллаев (чапдан иккинчи) қишлоқ фаоллари билан; энг илғор спорт устаси Илҳом Эрметов (ўнгдан иккинчи) муносиб тақдирланди., 2026-01-15, 02:46 77
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.