26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутат "Сайрам" коллежида

Шимкент шаҳридаги "Сайрам" тиббиёт коллежида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати, «AMANAT» партияси фракцияси аъзоси Бўлатбек Нажметдинули билан учрашув ўтди. 

Халқ ноиби таълим муассасасининг моддий-техника базаси билан танишди, шунингдек, коллеж жамоаси билан очиқ ва мазмунли фикр алмашиб, бўлажак тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, ўқув-тарбиявий жараённи такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Тадбирда «AMANAT» партиясининг Қаратау туман бўлими ижроия котиби Данияр Ўмаров, шаҳар маслаҳати депутати Лазиз Сулаймонов, Шимкент шаҳри ҚХА ҳузуридаги медиатор Аббос Шомирзаев, шаҳар таълим бошқармаси вакиллари, коллеж ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Коллеж муассиси А. Баймағамбетов меҳмонни ўқув хоналари, замонавий лабораториялар ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари билан таништириб, талабаларнинг сифатли таълим олиши ва касбий жиҳатдан шаклланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. 

Депутат талабаларнинг таклиф ва фикрларини тинглаб, таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар доим қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-01-15, 02:30 119
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.