26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқиган – ўзар

Ж. Ташенев университетида “Ягона шеър – ягона саҳна” ҳамда илмий мақолалар халқаро танловлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтди.

“Ягона шеър – ягона саҳна” танлови ёшларни шеърият, бадиий сўз ва саҳна маданиятига қизиқтириш, уларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, миллий ҳамда замонавий қадриятларни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. Илмий мақолалар халқаро танлови филология, тилшунослик ва маданиятлараро мулоқот соҳаларида талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг академик салоҳиятини юксалтиришга қаратилди. Танловлар Жумабек Ташенев университети, Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилди. 

Танловларда 100дан зиёд қозоғистонлик, ўзбекистонлик йигит-қиз иштирок этиб, ўз билимини синаган бўлса, мактаб ўқувчилари, ОТМ талабалари, магистрантлардан иборат 69 иштирокчи ғолиб бўлиб, турли совринли ўринлар соҳиби бўлишди. 

Ғолибларни Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Дўстлик элчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Ҳулкар Ҳамроева, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров, Шимкент шаҳар Ал Форобий тумани ЎЭМБ раиси Шуҳрат Рўзметов, Ж. Ташенев университети жаҳон тиллари институти директори Жанна Бўтабоева тақдирлашди. Барча ғолиблар “Дўстлик” ҳамжамияти раиси ҳомийлигида қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Ўз навбатида, ёшларни моддий ва маънавий қўллаб келаётган ҳамжамият аъзоларига, хусусан, ҳамжамият раиси Абдулла Исматуллаевга улкан миннатдорчилик билдирамиз.

Озодахон МУСАЕВА, Ж. Ташенев номидаги университет катта ўқитувчиси, 2026-01-13, 03:15 282
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.