Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг лавозимига тайинланганига бир йўл тўлди.
Ушбу давр минтақа учун сермазмун ташаббуслар, залворли лойиҳалар ва аниқ натижаларга тўла бўлди. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 2025 йилга бағишланган Мактубидаги янги устуворликлар вилоят тараққиётининг асосий йўналишларига айланди.
Президент топшириғига мувофиқ, минтақада иқтисодиётни ранг-баранглаштириш, сармоя жалб қилиш, тадбиркорлик, сунъий идрок ва IT соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ инфратузилмасини янгилаш, одам капиталини кучайтириш соҳаларида изчил ишлар юритилди.
2025 йили Туркистон вилоятида замонавий заводлар очилиб, индустриявий юксалиш қайд этиди
Туркистон вилоятида декабрь ойининг ўзида 7та завод очилиб, 2та ишлаб чиқариш корхонаси ва битта электр станциясининг пойдевори қаланди. Бу – Давлат раҳбарининг Мактубида белгиланган иқтисодиётни ранг-баранглаштириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, сармоя жалб қилиш каби вазифаларнинг ижроси таъминланаётганини англатади.
Умуман, Туркистон вилояти учун 2025 йил йирик корхоналарнинг очилиши, индустриявий тараққиёт ва чуқур қайта ишлаш соҳасидаги юксалишлар билан тарихда қолди. Бу борада Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров сармоядорлар билан мунтазам ва фаол иш юритиб, вилоят учун сармоя жалб қилиш, индустриал ва махсус иқтисодий минтақаларни ривожлантиришни устувор йўналиш сифатида белгилаб берди.
– Сармоя жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш ўринларини очиш ва қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш – минтақа иқтисодиётини тубдан янгилашга йўналтирилган Давлат раҳбари юклаган стратегик вазифалар. Бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида Туркистон вилоятини дотацияли минтақа тоифасидан чиқариб, ўзини-ўзи тўлиқ таъминлай оладиган, барқарор саноатлаштирилган вилоятга айлантиришни кўзлаганмиз. Асосий мақсадимиз – аҳолини доимий иш билан таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва минтақанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш. Амалга оширилган ҳар бир лойиҳа – янги иш ўринлари, маҳаллий бюджет салоҳиятининг мустаҳкамланиши ва аҳолининг турмуш даражасининг ортиши демакдир, – деди минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров.
Вилоятнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 20та индустриал ва “Turan” махсус иқтисодий минтақалари ташкил этилди. Индустриал ҳудудларга 39 миллиард тенге сармоя жалб қилинди ва 50та лойиҳа ишга туширилди. “Turan” махсус иқтисодий минтақасида 223 миллиард тенгелик 20та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сўзоқ туманида табиий уранни қайта ишлаш мажмуаси (“Катко” МЧБ, қиймати 35 миллиард тенге, 300та иш ўрни), Ўтрор туманида пахтани қайта ишлаш заводи ва томчилатиб суғориш технологиялари заводи (“Kazakhstan Lihua” МЧБ, қиймати 21 миллиард тенге, 960та иш ўрни), Тулкибош туманида RC Cola бренди остида рангли ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод (“Beibars Bottlers” МЧБ, қиймати 9 миллиард тенге, 96та иш ўрни), Сайрам туманида замонавий гўштни қайта ишлаш заводи (“KazEcoMeat” МЧБ, қиймати 8,5 миллиард тенге, 150та иш ўрни) ва Ўрдабоши туманида алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод (“Central Asia Aluminium” МЧБ, қиймати 8 миллиард тенге, 150та иш ўрни) очилди.
Бундан ташқари, Кентов махсус иқтисодий минтақасида газ қозонхоналарини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди ва 40 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. Ўрдабоши туманининг Бодом саноат минтақасида AERO автоклавли газблоки маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи иш бошлади ва 40 нафар аҳоли иш билан таъминланди.
Тулкибош туманида “Састөбе” инновация мажмуаси” МЧБ оҳак ишлаб чиқариш заводининг тантанали очилиш маросими ўтди. Умумий қиймати 180 миллиард тенге бўлган лойиҳанинг қурилиши 2026-2027 йилларда якунланади. Бу йил 32 миллиард тенге сармоя билан оҳак ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Завод тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 400 минг тонна оҳак, 100 минг тонна каустик сода, 120 минг тонна ПВХ, 200 минг тонна кальций карбид ва 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқаради.
Лойиҳа доирасида жами мингга яқин киши доимий иш билан таъминланади, жумладан, бу йил 100та янги иш ўрни яратилади. Шу билан бирга, Тулкибош туманида олма ва бошқа меваларни қайта ишлайдиган ҳамда 100 фоиз табиий шарбат, мева бўтқаси ва олма кукуни ишлаб чиқарадиган “Түлкібас жеміс-жидектері” ширкат корхонаси ишга туширилди. Корхона йилига 5 минг тонна олмани қайта ишлайди. Тўлиқ автоматлаштирилган заводда 15 киши меҳнат қилади.
Туркистон махсус иқтисодий минтақасида тўлиқ циклли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун пахта агросаноат мажмуаси ишга туширилди. “Түркістан тоқыма” МЧБнинг (Kazakhstan Lihua ) ип йигириш ва мато ишлаб чиқариш бўйича йирик ишлаб чиқариш мажмуаси ўз фаолиятини бошлади. “Turan” махсус иқтисодий минтақасида 42 гектар ер ажратилиб, ишлаб чиқариш мажмуасининг умумий сармоя қиймати 86,2 миллиард тенгени ташкил этади.
Қурилиш ишлари 2024 йилда бошланиб, жорий йил биринчи босқич ишга туширилди. Унда 430 киши доимий иш билан таъминланди. 2026 йил декабрь ойигача корхонанинг учта босқичи тўлиқ битказилиб, яна 2 минг киши доимий иш билан таъминланади. Бу Туркистон вилояти учун ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан жуда муҳим кўрсаткичдир. Янги иш ўринлари аҳоли фаровонлигини оширади, ички миграцияни камайтиради, минтақада касбий мутахассисларни сақлаб қолиш имконини беради.
Завод тўлиқ ишга туширилгач, йилига 11,4 минг тонна ип, 47,3 миллион квадрат метр газлама, 2 миллионта чойшаб ва 4 миллионта кўрпа ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ўтрор туманида замонавий пахтани қайта ишлаш заводи, шунингдек, йилига 800 миллион метр суғориш лентасини ишлаб чиқариш ва 50 минг гектар экин майдонларини замонавий томчилатиб суғориш тизими билан таъминлаш қувватига эга корхона ишга туширилди. Ақлли бошқарув технологияси билан жиҳозланган пахтани қайта ишлаш заводида 279 киши доимий иш билан таъминланади. Бунинг натижасида минтақадаги пахта кластери жадал ривожланди.
“ER-QAN GROUP” МЧБнинг полиэтилен пакетлар ва елим (пластик) идишлар ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Заводнинг лойиҳа қиймати 4 миллиард тенге. Унинг доирасида 30дан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Туркистонда жинси мато ишлаб чиқарадиган улкан корхонанинг пойдевори қаланди. Бу ерда йилига 30 минг тонна ип ва 10 миллион метр жинси мато ишлаб чиқарилади, натижада мингдан зиёд одам иш билан таъминланади.
Вилоят марказида бир марталик биологик парчаланадиган идишлар ва қадоқлаш воситаларини ишлаб чиқариш заводининг пойдевори қаланди. Лойиҳа “PULPSTYLE” МЧБ томонидан амалга оширилади. У шаҳардаги “Turan” махсус иқтисодий минтақасида жойлашган. Лойиҳа 50 кишини доимий иш билан таъминлайди.
Саврон туманининг Ўранғай қишлоқ округида 300 МВт қувватга эга йирик қуёш электр станцияси қурилиши расман бошланди.
Ўрдабоши туманида “Altyn Land” МЧБ автоматлаштирилган кулолчилик заводи ишга туширилди ва 120 иш ўрни яратилди.
Бугунги кунда минтақада янги сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Salem Study” асфальт заводи, “Dala Construction” МЧБ деворлар, поллар ва шифтлар учун иссиқлик изоляция материаллари (керамзит) ишлаб чиқариш заводи, “Мүнай инвестмент груп” МЧБнинг битум ва битум сақлаш заводи, “Кентау аспап құралдары” МЧБ кўп тармоқли темир буюмлари ишлаб чиқариш цехи, “Торговый дом “Orda Glass” икки қаватли ойна ишлаб чиқарувчи шишани қайта ишлаш заводи, “ARNA Trade” қоғоз салфеткалар ишлаб чиқариш заводи, “Қазығурт бақтары” мева ва резаворларни қайта ишлаш цехи ҳамда сабзавотларни сақлаш омбори барпо этилмоқда.
BEGACH пахта уруғи ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш, «Пром-ЕА» МЧБ тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш заводи ва «Санжар» жиҳоз ишлаб чиқариш цехини барпо этиш ишлари бошланди.
11 ой ичида вилоят иқтисодиётига 1,4 триллион тенге сармоя жалб қилинди ва ўсиш 123 фоизни ташкил этди. Бу қарийб 146 минг янги иш ўринларини яратиш имконини берди.
Вилоятимиз илк бор 1 триллион тенгедан зиёд солиқ йиғди: давлат бюджети сезиларли даражада ўсди
2025 йил вилоят учун тарихий кўрсаткичлар билан эсда қолади. Вилоят иқтисодиёти илк бор 1 триллион тенгедан зиёд солиқ тушумларини таъминлади ва давлат бюджетига улкан ҳисса қўшди.
Бу ютуқ вилоят ҳокимининг самарали бошқарув сиёсати, пухта режалаштирилган иқтисодий ислоҳотлари ва бизнес шўъбасини қўллаб-қувватлаши самарасидир. Ҳокимлик ва квазидавлат шўъбасининг тизимли иши, янги ишлаб чиқариш корхоналарининг очилиши, индустриявий ва махсус иқтисодий минтақаларга сармоя жалб қилиш ушбу натижага бевосита ҳисса қўшди.
– Бу кўрсаткич нафақат иқтисодий даромад, балки аҳоли учун янги имкониятлар доирасининг кенгайиши, доимий иш ўринлари яратилаётгани ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланаётганини англатади. Биз нафақат рақамлар, балки аниқ натижалар, аҳолига кўрсатилган эзгу ишлар ҳақида ҳам ҳисобот берамиз. Келгуси йилларда биз солиқ тушумларини янада оширамиз ҳамда минтақавий иқтисодиётни барқарор ва ўзини-ўзи таъминлайдиган даражага кўтарамиз, – деди Нуралхан Кўшеров.
Солиқ тушумларининг ўсиши минтақада индустриявий тараққиёт ва тадбиркорлик фаолиятининг аниқ кўрсаткичидир. 2025 йилда вилоятимизда барпо этилган заводлар ва корхоналар аҳолини доимий иш билан таъминлаб, маҳаллий бюджетга барқарор молиявий оқимни ҳам таъминлади.
Вилоятимиз учун 1 триллион тенгедан зиёд солиқ йиғиш – минтақа тарихидаги муҳим тарихий кўрсаткичдир. Бу ютуқ – самарали маъмурий бошқарув, индустриявий тараққиёт, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сармоя жозибадорлиги ва аҳолининг фаровонлигини ошириш йўналишидаги аниқ натижадир. Вилоятимиз эндиликда саноат, сармоя ва иқтисодий жиҳатдан барқарор минтақа сифатида эътироф этилган. Бу ютуқ – минтақанинг барқарор тараққиёти йўлидаги дадил қадамдир.
Қишлоқ минтақавий тараққиётнинг асоси
Давлат раҳбари қишлоқ халқнинг туб илдизи эканлигини таъкидлади. Бу тамойил вилоятимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Вилоят аҳолисининг 75 фоизи қишлоқларда яшайди. Шу муносабат билан қишлоқ аҳолисини сифатли инфратузилма билан таъминлаш асосий устувор вазифа сифатида белгиланган.
Натижада, умуман ичимлик суви қувурлари бўлмаган 30та аҳоли манзили марказлаштирилган сув тармоғига уланди ва 37та аҳоли манзилидаги эскирган сув тармоқлари таъмирланди. Ушбу ишлар туфайли 801та аҳоли манзилидаги 2,1 миллион аҳоли 100 фоиз тоза ичимли сув билан таъминланди.
43та аҳоли манзилига табиий газ етказиб берилди, бу эса газ билан таъминлаш даражасини 88,9 фоизга етказди. 1,9 миллиондан зиёд аҳоли “зангори олов”дан фойдаланмоқда.
Йўл инфратузилмаси ривожланмоқда. 821 чақирим автомобиль йўли таъмирланди ва яхши ҳамда қониқарли ҳолатдаги йўлларнинг улуши 94,8 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, 52 мингдан зиёд аҳолига эга 27та аҳоли манзили сифатли электр энергияси билан таъминланди.
Энергетика: қарамликдан барқарорликка
Президент муқобил энергия манбаларини ривожлантиришни узоқ муддатли барқарорликнинг кафолати сифатида таъкидлади. Бугунги кунда минтақа учун зарур бўлган электр энергиясининг 75 фоизи чет элдан етказилади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун минтақада қатор йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Сайрам туманида 1000 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилиши давом этмоқда. Саврон туманида 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди. Кентов шаҳрида 240 МВт қувватга эга газ турбинаси станциясини қуриш юзасидан сармоядор билан шартнома имзоланди. Ушбу лойиҳалар минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди.
Таълим ва инсон капитали устувор йўналишлар
Таълим соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Президент ташаббуси билан амалга оширилган “Келажак мактаби” миллий лойиҳаси доирасида вилоятда 29та мактаб барпо этилиб, 23 минг ўқувчи қабул қилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан 17та мактаб қурилмоқда. Улардан 4тасининг қурилиши тўлиқ якунланди.
41та мактаб замонавийлаштирилиб, 110та мактаб жорий таъмирдан чиқарилди. Бу қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги таълим сифатидаги тафовутни камайтиришга қаратилган муҳим қадамдир.
Туркистон шаҳрида IT ва сунъий идрок соҳасида “Woosong Kazakhstan” университетининг очилиши минтақа тарихидаги муҳим воқеадир. Университет 2 минг талабани қабул қила олади. Бугунги кунда 108 талаба ҳокимлик томонидан ажратилган грант ҳисобидан, 70 талаба эса Жанубий Кореядан келиб, таҳсил олмоқда.
Ишчи касблар ва соғликни сақлаш
Президент томонидан эълон қилинган “Ишчи касблари йили” доирасида вилоятдаги 50та коллежда 46 минг талаба таҳсил олмоқда. Коллежларни тамомлаган қарийб 15 минг битирувчининг 79 фоизи ишга жойлаштирилди.
Соғликни сақлаш соҳасида қишлоқ муассасаларини замонавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. 34та янги тиббиёт муассасаси қурилди, тез ёрдам хизматига 60та автомашина харид қилинди. Моддий-техник таъминот даражаси 84,7 фоизга етди.
– Вилоятимизнинг тараққиёти фақат бугунги кўрсаткичлар билан ўлчанмайди. Асосий вазифамиз – узоқ муддатли, барқарор иқтисодий тизимни шакллантиришдир. Ишга туширилган ҳар бир завод ва ишлаб чиқариш корхонаси аввало, янги иш ўринлари, барқарор даромад ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги қадамдир. Биз учун асосий натижа одамларнинг ўз минтақасида меҳнат қилиб, муносиб ҳаёт кечириши учун шароит яратишдир.
Вилоятимизга келаётган йирик сармоядорлар минтақадаги қулай сармоя муҳити мавжудлиги ва аҳоли учун янги имкониятлар яратилаётганлигининг ифодасидир. Қишлоқ – минтақа тараққиётининг асосидир. Қишлоқ аҳолисини юқори сифатли ичимли сув, газ, йўллар ва электр энергияси билан таъминлаш асосий ижтимоий вазифамиз. Бу йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом этади, – деди Нуралхан Кўшеров.
Бир йил — мустаҳкам пойдевор
Умуман олганда, Туркистон вилояти ҳокимининг лавозимига тайинланганига бир йил тўлиши минтақа учун самарали ва муҳим босқич бўлди. Бу вақт ичида минтақадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланиб, тизимли ислоҳотлар аниқ ишлар билан тасдиқланди.
11 ой натижаларига кўра, минтақанинг иқтисодий юксалиши 114,4 фоизни ташкил этди, бу вилоятимизнинг барқарор тараққиёт сари қатъий қадам қўйганидан далолат беради. Эришилган ушбу натижалар минтақа ҳокимининг самарали бошқаруви, аниқ режа асосида иш олиб борилиши ва Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг стратегик вазифаларини сифатли амалга оширишнинг яққол намунасидир.
Минтақавий тараққиётнинг барча соҳаларига тизимли ёндашувни шакллантириш ва аниқ натижаларга эришиш вилоят ҳокимининг асосий бошқарув тамойилига айланди.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш, сармоя жалб қилиш ва иш ўринлари яратиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.
Бир йил ичида минтақа иқтисодиётига йирик сармоя жалб қилинди, янги корхоналар ишга туширилди ва минглаб доимий иш ўринлари яратилди. Бу, ўз навбатида, аҳоли даромадини ошириш, қашшоқликни камайтириш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун замин яратди.
Сайёҳлик соҳаси
Сайёҳлик соҳаси ҳам минтақавий иқтисодиётнинг муҳим омилига айланмоқда. Йил бошидан буён вилоятимизга 500 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрди ва кўрсатилаётган хизматлардан тушган даромад 6 миллиард тенгедан ошди.
Туркистон шаҳрида халқаро андазаларга мос янги сайёҳлик иншоотлари фойдаланишга топширилди ва тарихий-маданий меросни замонавий инфратузилма билан уйғунлаштириш борасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ташаббуслар минтақанинг халқаро даражадаги нуфузини ҳам мустаҳкамлайди.
Бугунги кунда Туркистон вилояти нафақат маънавий марказ, балки жадал ривожланаётган иқтисодий, саноат ва сармоявий минтақадир.
Келгуси йилларда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ва ташаббуслар, шубҳасиз, вилоятимизнинг салоҳиятини янада юксалтириб, аҳолининг фаровонлигини оширади, ёшлар учун янги имкониятлар очади ва минтақанинг барқарор тараққиётини таъминлайди.