26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистон дунёга танилмоқда

2025 йил ижтимоий, сиёсий ва маданий воқеаларга бой йил бўлди. Масалан, Президентимиз Қ. Тўқаевнинг кўплаб давлатларга қилган расмий сафарлари юртимизда ташқи сиёсат оқилона олиб борилаётгани, дунё халқлари билан дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилаётганининг ёрқин натижасидир. Миллий таҳлил марказининг ахборотига кўра, сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти Президентимизни «Йил одами» деб тан олди. 

Янги Қозоғистонимизнинг ички сиёсатида ҳам, яъни ижтимоий-иқтисодий соҳаларида рақамлаштириш, сунъий идрок тушунчалари кенг ишлатила бошлади. Бунинг барчаси 2025 йилнинг жамиятимиз ҳаётида юксак, янгиланиш ва технологиялар йили бўлди, деб қайд қилинишига асос бўла олади. 

2025 йил – «Ишчи касблари йили» деб эълон қилинди. Ўтган йил тарихий саналарга ҳам бой йил бўлди. Конституциямизнинг 30 йиллиги, Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 80 йиллиги кенг нишонланди.

Шимкентдаги «Дўстлик уйи»да ҚХА қошидаги Оналар кенгашининг минтақавий форуми ўтди. Юқорида қайд этилган масалалар бўйича Оналар кенгаши барча вилоятларда, туманларда, олий таълим муассасалари, мактаб, коллеж талабалари ўртасида ўз ишини янги йилда бошлайди. Мен ҳам университетимиз қошида ташкил этилган Оналар кенгашининг аъзосиман, ҚХА қошидаги Илмий тадқиқот гуруҳи раисининг ўринбосари сифатида, ҳам устоз ва она сифатида шу ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ўз ҳиссамни қўшиш умидидаман.

 Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги, 2026 йил билан чин қалбимдан табриклайман! Осмонимиз мусаффо, хонадонларимиз тинч, бирлигимиз абадий бўлсин!

Соҳибжамол ҚЎРҒОНОВА, фалсафа фанлари номзоди, М. Ауезов номли Жанубий Қозоғистон тадқиқот университетининг сиёсатшунослик кафедраси доценти, 2025-12-31, 20:07 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.