26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида вилоят ҳокими фуқароларни шахсий қабул қилди

Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда аҳоли мурожаатлари ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалалар босқичма-босқич ҳал этилиб келинмоқда.

Бугун Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров фуқароларни шахсий қабул қилди. Қабул давомида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 100га яқин аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар, ариза ва таклифлар билан мурожаат қилишди. Учрашув эркин мулоқот шаклида ўтиб, асосан шахсий ва ижтимоий масалалар кўтарилди.

Қабул жараёнида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органлари вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жойида жавоб беришди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади:

– Туркистон вилоятида фуқароларни шахсий қабули доимий равишда ўтказиб келинмоқда. Биз учун ҳудудни ривожлантиришда аҳолининг ҳар бир мурожаати жуда муҳим. Чунки ҳудуд муаммоларини маҳаллий аҳолидан яхши билувчи ҳеч ким йўқ. Барча мурожаатлар қонун доирасида ҳал этилиши учун масъул шахсларга аниқ топшириқлар берилади. Уларнинг ижроси шахсий назоратимда бўлади, – деди вилоят ҳокими.

Очиқ мулоқот майдонида фуқаролар томонидан уй-жой, ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш, иш билан таъминлаш, ер муносабатлари ҳамда инфратузилмага оид масалалар кўтарилди. Мурожаатларнинг айрим қисми қабул жараёнидаёқ ижобий ҳал этилди, қолганлари эса қўшимча ўрганиш учун назоратга олинди.

Шунингдек, қабулга олдиндан ёзилган фуқароларга ҳомийлар маблағлари ҳисобидан байрамона совғалар топширилди. Эрталаб бошланган шахсий қабул ҳозиргача давом этмоқда.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати, 2025-12-25, 21:46 133
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.