26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Азалий қардошлик муносабатларининг янги даври

Марказий Осиё геосиёсий майдонида сўнгги йилларда кузатилаётган асосий тенденция – бу халқлар ўртасидаги азалий қардошлик ва муштарак қадриятларга асосланган ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилаётганидир.

Айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар янги мазмун касб этди: аввал дипломатик эҳтиёткорлик устувор бўлган бўлса, ҳозирги давр – очиқ мулоқот, мустаҳкам ишонч ва узоқни кўзлаган стратегик ёндашувлар даври сифатида тарихга муҳрланмоқда.

Бу жараённинг марказида икки етакчи – Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев турибди. Уларнинг сиёсий иродаси, прагматик ва бир вақтнинг ўзида тарихий ва маданий ўзаро боғлиқликни қадрлайдиган қарорлари – мамлакатлар ўртасидаги янги интеграцион жўшқинликни белгилаб берди.

Сўнгги йиллар таҳлили шуни кўрсатадики, икки давлат раҳбарларининг бир-бирига нисбатан самимий муносабати, тез-тез учрашувлари, стратегик лойиҳаларга шахсан раҳбарлик қилиши ишонч кўприкларини янада мустаҳкамлади.

Энг муҳими, халқларимиз дунёқараши, орзу-умидлари, максад ва муддаолари, урф-одат, анъаналари, тили ва дили бир бирига қанчалар яқин бўлса, Президентлар Қ. Тўқаев ва Ш. Мирзиёевнинг таҳлилий ва прагматик сиёсат услуби бир-бирига жуда уйғундир.

Бу ҳамоҳанглик Марказий Осиёда барқарорликни асосий устувор вазифа деб билишда, айниқса, яққол намоён бўлади. Иккала етакчи ҳам иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, бу икки давлат сиёсати аввало халқ дипломатиясига, яъни фуқаролар ўртасидаги яқинлашув, хусусан, азалий борди-келдилар, қариндош-уруғчилик муносабатларини тиклаш ва мустаҳкамлашга йўналган.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Президентларнинг сўнгги учрашувларида қўшма саноат парклари, энергетика альянси, транспорт йўлаклари ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид 30дан зиёд келишув имзоланган.

Бу рақамлар ортида янада муҳимроқ жиҳат мавжуд, бу – икки етакчининг ўзаро очиқ ва ишончли мулоқоти. Бу мулоқот, аслида, бутун минтақанинг «сиёсий иқлими» га ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда товар айирбошлаш ҳажми мунтазам ўсмоқда. Бу фақат рақам эмас, балки иқтисодий сиёсатдаги янги ёндашув «бир-бирини рақиб эмас, шерик сифатида кўриш» сиёсатининг самарасидир.

Қолаверса, ҳар икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдиради: Ўзбекистон – саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, автомобиль ва электротехника соҳасида фаол; Қозоғистон эса энергетика, металлургия, нефть-газ, ғалла экспортида улкан салоҳиятга эга. Бу тармоқлар ўзаро боғланганда, ҳар икки томонга ҳам юқори қўшилган қиймат берувчи «иқтисодий занжир»лар юзага келади.

Умуман, 2024 йилда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми тахминан 4,3 миллиард долларни ташкил этган. Шу йилнинг 15 ноябрь ҳолатига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларга етгани жорий йилда натижалар янада салмоқли бўлишидан дарак беради.

 Шу билан бирга, ҳар икки давлат ўртасида 2030 йилгача икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Бу, бир қарашда, жуда юқори марра, лекин аниқ мақсад!

Бу мақсадга эришиш учун икки давлат бизнес ва сармоя муҳитини янада соддалаштирмоқчи, дунёвий геосиёсий жараёнларга қарамай иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш, кооперация ва транспорт-логистика тармоқларини кенгайтириш ҳаракатида.

Бу нафақат икки давлатга, балки бутун минтақанинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлигига хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат – Қозоғистон ва Ўзбекистон – туркий дунёдаги етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Туркий давлатлар ҳамкорлиги дастури ўзаро муносабатларни янада кучайтиришда катта омил бўлмоқда, десак ҳам хато қилмаган бўламиз.

 Албатта, бундай статистика, факт ва рақамлар ортида катта сиёсий ирода ва стратегик дастур мавжудлиги аниқ. Лекин, энг муҳими ва асосийси, булар замирида икки халқнинг қардошлик қадриятларини азалий ўзанларга қайтариш ва янада ривожлантириш истаги турибди.

Жавлон СОБИТОВ, Қазиғурт тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, туман маслаҳати депутати, 2025-12-20, 02:40 302
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.