26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғурт туманида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Туркистон вилояти, Қазиғурт туманига қарашли Шарбулоқ аҳоли манзилида замонавий очиқ ва ёпиқ турдаги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Қишлоқ аҳолиси учун муҳим бўлган ушбу иншоотнинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, “Намунали қишлоқ” танловида ғолиб бўлган Шарбулоқ аҳолисини қувончли воқеа билан табриклади.

Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси бугун бутун мамлакат бўйлаб кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади. Ушбу ташаббус доирасида аҳоли пунктларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалик ишларини кучайтириш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шу акция асосида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қишлоқ ҳудудларида аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш мақсадида “Намунали қишлоқ” вилоят танлови ташкил этилди. Танлов натижаларига кўра Шарбулоқ қишлоғи ғолиб деб топилиб, аҳоли мурожаатига мувофиқ ушбу спорт мажмуаси қурилиши учун маблағ ажратилди. Янги мажмуада спортчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, у Қазиғурт туманининг спорт салоҳиятини янги босқичга кўтаришига ишонч билдирилди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Бўлат Қалмурзаев ҳам сўзга чиқиб, янги мажмуада оммавий спорт жадал ривожланишига ишонч билдирди. Шунингдек, жаҳон чемпионлари Сакен Бибўсинов, Қайрат Ералиев ва Шинболат Райхановлар ҳам янги спорт иншоотига юқори баҳо бердилар.

Расмий очилиш маросимидан сўнг вилоят ҳокими, қишлоқ оқсоқоллари ва меҳмонлар спорт мажмуасини кўздан кечириб, машғулот залларининг жиҳозланиши билан танишдилар. Ҳоким ёш спортчилар билан учрашиб, уларга омад тилади ҳамда оммавий спортни ривожлантириш ҳудуд учун устувор йўналишлардан бири эканини қайд этди.

Спорт мажмуаси қурилишини “VERTEX BUILD” МЧЖ амалга оширди. Лойиҳа қиймати 500 миллион тенгедан ортиқ маблағни ташкил этди. Мажмуанинг умумий майдони 2,83 гектар бўлиб, бинoнинг умумий майдони 1720 квадрат метрни ташкил этади. Ички қисмида кураш, бокс, замонавий тренажёр заллари ва ёпиқ футбол манеж жойлашган. Ташқи ҳудудда эса баскетбол, волейбол, футбол ва енгил атлетика майдончалари, “street workout” қурилмалари ҳамда болалар ўйин майдончалари барпо этилган.

Ҳозирги кунда спорт мажмуасида бокс, эркин кураш ва футбол бўйича спорт секциялари фаолият юритиб, қарийб 300 нафар ўсмир мунтазам равишда спорт билан шуғулланмоқда. Мажмуа очилиши билан 10та янги доимий иш ўрни яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда Туркистон вилоятида 112та спорт иншоотининг қурилиши бошланган бўлиб, шундан 102 таси йил охиригача фойдаланишга топширилади. Қолган 10та объект қурилиши эса 2026 йилда якунланиши режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати, 2025-12-19, 22:38 123
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.