26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Японияга расмий ташриф билан борди

Давлат раҳбарининг Японияга илк расмий ташрифи Император Нарухито билан учрашувдан бошланди. 

Президент Япония императорига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Япония халқи доимо интизом ва матонат намунаси бўлиб келганини таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни ўзаро ҳурмат ва турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорликка асосланган азалий дўстона муносабатлар бирлаштириб туришини таъкидлади.

Император Нарухито Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ташрифи Япония ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар тарихида муҳим воқеа бўлиб қолишини ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

Давлат раҳбари ва Император ўзаро ҳамкорлик масалалари ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Токио шаҳрида Япониянинг йирик бизнес доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. 

Сафaр доирасида 40дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Келишувлар энергетика, қайта тикланувчи қувват манбалари, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ҳамда транспорт каби асосий соҳаларни қамрайди.

Қозоғистон томонидан ҳужжатларга “Самұрық-Қазына”, “KEGOC”, “Қазатомөнеркәсіп”, “Тау-кен Самұрық”, “Қазпошта”, “Қазақстан темір жолы” компаниялари вакиллари имзолади. Япония томонидан эса “Marubeni”, “MUFG Bank”, “Mitsubishi Heavy Industries”, “Hitachi Energy”, Toshiba”, “JOGMEC”, “Kansai Electric Power” ҳамда “RIKEN KOGYO” компаниялари иштирок этишди.

2025-12-19, 22:10 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.