26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мамлакат хавфсизлиги ва тараққиётининг мустаҳкам асослари

1991 йил 16 декабрь куни “Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинди. 

Ушбу қонун давлат эгаменлиги ҳақидаги Декларациядан кейин қабул қилинган иккинчи муҳим қонунчилик ҳужжати бўлиб, республиканинг мустақил давлат сифатидаги ҳуқуқий мақомини расман белгилаб берди.

Туркия биринчи бўлиб мамлакатимиз мустақиллигини тан олди, ушбу жараённи  бутун халқаро ҳамжамият кузатиб борди. 

Шундан сўнг, мустақил Қозоғистон ўз мустақиллигини ҳақиқий мазмун билан тўлдириш керак эди. Бу йўлдаги дастлабки ва асосий қадамлардан бири – давлат чегарасини бутун ҳудуди бўйлаб халқаро ҳуқуқий асосда белгилаш бўлди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев “Мустақиллик – барчасидан устун” мақоласида ёзганидек, “Давлат чегараси масаласини ҳал қилишга киришганимизда, баъзи сиёсатчилар ва жамоат арбоблари бу масалаларни кейин ҳам келишиб олиш мумкин, дейишарди. Аммо биз дарҳол музокараларни бошладик ва эришилган келишувларни расмийлаштирдик. Ўтган давр бу йўл тўғри эканлигини кўрсатди. Ҳозир, Қозоғистоннинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган чегаралари мавжуд ва улар икки томонлама келишувлар билан расмий тасдиқланган. Бунга ҳеч ким қарши чиқолмайди”.

Шу тариқа, давлат чегараси масаласини ҳал қилиб, Қозоғистон ўз хавфсизлигининг мустаҳкам асосларини яратди. Келажак авлодлар учун аниқ белгиланган, ҳуқуқий жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган, халқаро қонун меъёрлари билан ҳимояланган давлат чегарасини қолдирди.

 Дунёда турли минтақаларда чегаралар ҳал қилинмаганлиги сабабли қонли низолар доимий равишда юзага келмоқда.

Бу ҳолатни ҳатто минтақамиз мисолида ҳам равшан кўриш мумкин: қўшни давлатлар билан чегараларда вақтинча юзага келадиган муаммолар бунга мисолдир.

Гарчи Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганига 34 йилдан зиёд вақт ўтса ҳам, Совет Иттифоқидан мерос бўлиб қолган кўплаб масалалар ҳали ҳам ўз ечимини топа олмади.

Қозоғистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларини делимитация қилиш ва расмийлаштириш масаласи ҳам тўлиқ ҳал қилинди: Қирғизистон билан чегара – 1242, Туркманистон билан – 426, Ўзбекистон билан – 2 351 чақирим.

Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегараларининг умумий узунлиги тахминан 13 200 чақиримни ташкил қилади. Ҳозирги кунда мамлакатимиз учун бевосита ҳарбий тўқнашув каби таҳдид йўқ. Аммо сўнгги йиллардаги тажриба кўрсатганидек, чегараларни ҳуқуқий жиҳатдан белгилашнинг ўзигина  етарли эмас.

Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистон ташқи сиёсатда тинч тараққиёт ва қўшнилар билан дўстона муносабатларни кенгайтиришни асосий йўналиш сифатида белгилади. 1992 йил 2 март куни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 46-сессиясида Қозоғистон БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинди. Шу йил кузда, 47-сессияда Қозоғистон халқаро ҳамжамиятга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташкил этиш тўғрисида илк ташаббусларидан бирини тақдим этди.

Шу тариқа, Қозоғистон жаҳон саҳнасида ўзини таъсир кўрсатувчи давлат сифатида намоён қилди ва халқаро муаммоларни мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ҳал қилиш мақсадида жамоавий хавфсизлик тизимини яратишга киришди.

Ўтган 34 йил давомида мустақил тараққиёт йўлида Қозоғистон дунёда тинчликни таъминлашга залворли ҳисса қўшмоқда. “Биз бу ўзгариб бораётган халқаро ҳамжамиятда фақат кузатувчи бўлиб қолишни истамаймиз, аксинча, барқарор, адолатли ва мувозанатли дунёвий тизимни яратишда муаллиф сифатида иштирок этишни мақсад қилганмиз”, деб ёзади Президент “Мустақиллик – барчасидан устун” мақоласида.

Мустақиллик куни – тақдиримиз ва келажагимизга масъулиятни янада чуқур ҳис эттирадиган улуғ айём. Шу муносабат билан барча ҳамюртларимни чин дилдан табриклайман. Тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва эзгу мақсадлар йўлида бирдамлик тилайман.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати, 2025-12-16, 02:02 189
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.