26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мустақил Қозоғистоннинг қутлуғ айёми муборак бўлсин!

Қадрли вилоят аҳли!

Сизларни Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Жорий йилда Истиқлолнинг 34 йиллигини нишонламоқдамиз.

Эгамен Қозоғистон – истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаган фахримиз ва ғуруримиз тимсолидир.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, “Қозоғистон – ягона ватанимиз. Унинг пойдевори мустаҳкам, иқтисоди юксак бўлиши ҳам ўз қўлимизда. Аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бепоён заминни асраб-авайлаш ва тараққий эттириш фарзандлик бурчимиздир. Ҳамжиҳатлигимизни асраб-авайлаб, меҳнат қилсак, она заминимизни обод қилиб, уни тараққий этган давлат сифатида келажак авлодга етказсак, бу аждодлар меросига содиқликдир!”

Сўнгги йилларда Янги Қозоғистонни барпо этиш йўлида улкан қадамлар қўйилди. Ҳар бир ишимиз ва ютуғимизда мустақилликнинг қудрати намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз дунёга, дунё эса юртимизга очилмоқда.

Президент ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган ислоҳотларимизда “Адолатли жамият, фаровон юрт учун!” деган эзгу ғоя асосий йўналиш сифатида амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Тоза Қозоғистон” дастури, шунингдек, навқирон авлодларимиз Янги Қозоғистон равнақига муносиб ҳисса қўшишларига замин яратмоқда.

Мамлакатимиз равнақига Туркистон вилояти ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Сўнгги йилларда минтақа бюджети даромадлари кўпайиб бормоқда, унинг аксарият қисми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Кенг қамровли сармоявий ва инфратузилмавий лойиҳалар амалга оширилмоқда, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида муҳим қарорлар қабул қилинмоқда.

Мақсадимиз – вилоятни иқтисодий жиҳатдан тараққий этган минтақага айлантириш. Асосий эътибор янги корхоналар очиш, минтақага сармоя жалб этиш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга қаратилмоқда. 

Ҳурматли ҳамюртлар!

Барча қозоғистонликларни ватанпарварлик туйғуси атрофида бирлашишга чорлаймиз. Президентимиз таъкидлаганидек, юртнинг кучи бирликда, қадри эса тинчликдадир. Барчангизга юртимиз тараққиёти йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Н. КЎШЕРОВ, вилоят ҳокими. Н. АБИШОВ, вилоят маслаҳати раиси, 2025-12-16, 01:59 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.