26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ва Ҳиндистон ҳамкорлиги кенгаяди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сайлас Тангал билан учрашди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда сармояддорлар учун янги имкониятларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳоким Туркистоннинг тарихий аҳамияти ва вилоятнинг сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берди.

– Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида тараққий эттириб, иқтисодиёт, мудофаа ва маданият соҳаларини ўз ичига олган. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. 2024 йил якунига кўра, Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 974 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Туркистон – Туркий оламнинг маънавий пойтахти. Бу ерда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бебаҳо ёдгорлик – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси жойлашган. Ҳиндистонда эса Тож Маҳал бор. Шу боис халқаро аэропорти имкониятларидан фойдаланиб, икки мамлакат ўртасида бевосита ҳаво қатновини йўлга қўйишни таклиф қиламиз. Вилоятда қулай сармоявий муҳит мавжуд: 20та индустриал минтақа ва 4000 гектар майдонда “Turan” махсус иқтисодий минтақаси фаолият юритади. Сармоядорларга солиқ имтиёзлари ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун барча шароитлар тақдим этилади. Шунингдек, кичик саноат паркларини ривожлантиришни давом эттирамиз. Туркистон вилояти мамлакатдаги энг жозибали сайёҳлик йўналишлардан бири бўлиб, бу ерда тарихий ёдгорликлар, табиий гўзал манзаралар ва соғломлаштириш масканлари жамланган. Биз хорижий компаниялар учун барча зарур шароитларни яратишга тайёрмиз, – деди Нуралхан Кўшеров.

Ҳиндистон элчиси Сайлас Тангал эса сайёҳлик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги имкониятларга катта қизиқиш билдирди.

– Туркистон ва Шимкентнинг сайёҳлик қадамжоларини ўз ичига олган махсус харита тайёрлашни таклиф этамиз. Ушбу минтақада кўп тарихий зиёратгоҳлар мавжуд. Шаҳар бизга жуда ёқди. Иккинчидан, бизнинг мамлакатда тўқимачилик ва пахта кластери яхши ривожланган. Шу йўналишдаги қўшма лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёрмиз, – деди элчи.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-28, 22:00 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.