26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сауан шаҳри делагацияси Савронда

Саврон туманида Хитой Халқ Республикасининг Шинжон уйғур автономия туманига қарашли Сауан шаҳрининг расмий делегацияси билан учрашув ўтди. Мазкур ташрифдан кўзланган  асосий мақсад – минтақалараро  иқтисодий, маданий ва ижтимоий йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли шериклик доирасини кенгайтиришдан иборат.

Учрашувда Саврон тумани ҳокими Мақсат Танғатаров сўз олиб,  икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, ишлаб чиқариш, инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларга доир таклифлар муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликнинг келгусидаги  устувор йўналишларни белгилаб, тақдим этилган лойиҳаларни  кўриб чиқдилар. Йиғилиш якунида иштирокчилар икки томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига ишонч  билдириб, учрашувдан мамнунлигини изҳор этишди.

Делегация ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқарадиган “BNK Group” бирлашмасининг ишлаб чиқариш цехларида бўлди. Мазкур корхона АҚШнинг  “Nelson Irrigation” компанияси билан ҳамкорлигида “BNK IRRIGATION” бренди остида ёмғирлатиб суғориш машиналарини ишлаб чиқармоқда. Ушбу  технология қишлоқ хўжалигида самарадорликни  ошириш имконини беради.

Шунингдек,  делегация аъзолари “Aqniet Holding” корхонасининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди. Компания таълим муассасалари учун мўлжалланган жиҳозлар ишлаб чиқаради. Сўнгги уч йилда корхона 50га яқин мактабларни зарур жиҳозлар билан таъминлаган.

Делегация вакиллари корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларига қизиқиш билдириб, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифларни муҳокама қилдилар. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-27, 02:07 162
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.