26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элчи билан учрашув натижаси самарали бўлди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хань Чуньли билан расмий учрашув ўтказди. Томонлар иқтисодий, сармоявий ҳамда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳоким элчининг минтақага сафари Қозоғистон ва Хитой мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни  мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек,  мамлакатлар раҳбарлари 2025 йил сентябрдаги эълон қилган “Янги олтин 30 йиллик” ташаббуси минтақалар ўртасида янги лойиҳалар учун кенг имкониятлар очиши  маълум қилинди.

Айни пайтда хитойлик сармоядорлар билан бирга тўқимачилик кластерини яратиш, желатин ва мой маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган завод, мева қуритиш ва қайта ишлаш корхонаси, 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси, видеоназорат камералари, пол қопламалари ҳамда газлама ишлаб чиқариш  лойиҳалари йўлга қўйилган. Ушбу ташаббуслар минтақанинг саноат салоҳиятини юксалтириб, янги иш ўринларини очиш, экспорт доирасини кенгайтириш ҳамда юқори технологик корхоналарни ривожлантириш имконини беради.

Хитой элчиси Туркистон вилоятининг тараққиёт суръатига ижобий баҳо бериб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув натижаларига кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги, саноат, қайта ишлаб чиқариш, логистика ва сайёҳлик йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини тасдиқладилар. Ушбу йўналишда тегишли ишлар давом эттирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-27, 02:07 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.