26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Туркманистон: Стратегик ҳамкорлик янада ривожланади

Астана шаҳрида Қозоғистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида кенгайтирилган музокаралар ўтди.

Учрашувда Сардор Бердимуҳамедов икки давлатни ўзаро тарихий илдизлар, маданий яқинлик ва анъаналар бирлаштиришини таъкидлади. Унинг айтишича, муносабатлар 2017 йилги Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йилги Дўстлик ва кўп қиррали стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш декларацияси асосида изчил давом этмоқда.

Туркманистон раҳбари икки мамлакатнинг тинчлик ва хавфсизлик, энергетика барқарорлиги, транспорт-коммуникация йўналишлари, иқлим ўзгаришига қарши кураш каби соҳалардаги ҳамкорлигига юксак баҳо берди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорлик барча йўналишларда мустаҳкамланиб бораётганини қайд этар экан, Қозоғистон томони Туркманистон иқтисодиётига 150 миллион доллардан зиёд сармоя киритганини маълум қилди. Туркманистон капитали иштирокида эса Қозоғистонда 140га яқин компания фаолият юритмоқда.

Сўнгги беш йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми тўрт бараварга ошиб, бугунги кунда ярим миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. Транспорт, саноат, логистика, энергетика, айниқса, газ соҳасида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари ҳукуматларга бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Музокаралар натижалари икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтариши кутилмоқда.

Тантанали маросим чоғида Қасим-Жўмарт Тўқаев Сардор Бердимуҳамедовни мамлакатнинг олий мукофоти – “Алтын Қыран” ордени билан тақдирлади.

2025-11-27, 01:29 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.