26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманидаги Кўлкент қишлоғида табиий газ билан таъминлаш тармоқлари тўлиқ ишга туширилди

Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, аҳолини шодиёна билан қутлади ва Президентнинг қишлоқ инфратузилмасини янгилаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган топшириқлари ҳудудда изчил амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб, яна бир қишлоқ газга уланмоқда. Бугун Кўлкент қишлоғидаги газ тармоғи қурилиши якунига етди ва 3 мингга яқин абонент зангори оловга уланди. Бу, аввало, ҳар бир оила учун қулайлик яратиб, экологик вазиятни яхшилайди. Кўлкент – меҳнатсевар инсонлар қишлоғи. Газ етиб бориши бу ердаги ташаббускор аҳолининг бизнесини ривожлантиришга ҳам катта туртки беради, – деди Нуралхан Ўралбайули.

Маълум қилинишича, Сайрам туманидаги 42та аҳоли манзилининг 37таси табиий газ билан таъминланган, қамров даражаси 88 фоизни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 100 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Вилоятда газлаштириш ишлари белгиланган дастур асосида амалга оширилмоқда. 2025 йилда 80та лойиҳани молиялаштириш кўзда тутилган. Жорий йилда режалаштирилган 46та иншоотнинг 37таси фойдаланишга топширилди, қолган 9таси йил охиригача ишга туширилади. Натижада қўшимча 43та қишлоқ ёки 73 мингдан зиёд аҳоли газ билан таъминланади. Шундай қилиб, вилоятнинг умумий газлаштириш даражаси 75 фоизга етказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-25, 01:25 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.