26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Парламент ислоҳотлари бўйича ишчи гуруҳ раҳбарини қабул қилди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ раҳбари – давлат маслаҳатчисини қабул қилди. Учрашув чоғида ишчи гуруҳ фаолиятининг оралиқ натижалари ҳақида ахборот берилди.

Маълум қилинишича, «e-Otinish» платформаси ҳамда «Egov» хизматларида очилган «Парламент ислоҳоти» махсус бўлими ишга туширилганидан буён бир ой ичида фуқаролар ва жамоатчилик вакилларидан 300га яқин таклиф келиб тушган.

Шунингдек, 6та сиёсий партия, яъни «Amanat», «Ауыл», «Ақ жол», «Respublica», Қозоғистон Халқ партияси ва Миллий социал-демократик партиянинг таклифлари ўрганилди. Улар бир палатали парламентнинг фаолияти ва Парламент партияларининг ваколатлари билан боғлиқ дастакларни ўз ичига олган.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг қатор таклиф ва тавсиялари ўрганилиб, умумлаштирилмоқда.

Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, Парламент ислоҳоти юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги, иккинчи йиғилиши 2025 йил 2 декабрь куни ўтади. Унда алоҳида йўналишлар бўйича ташаббуслар муҳокама қилинади.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Парламент ислоҳотининг аҳамиятини қайд этди. 

Давлат раҳбари барча фуқаролик ташаббусларини чуқур ўрганиш ва улар асосида парламент тизимини замонавийлаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишни топширди.

2025-11-21, 21:50 73
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.