26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орис қишлоғида янги ҳоким

Сайрам туманининг Орис қишлоғида ўтган сайлов натижаларига кўра, Иристой Ортиқов қишлоқ ҳокими этиб сайланди. Туман ҳокими Мадияр Ўразалиев янги сайланган ҳокимни табриклади.

Туман раҳбари янги ҳоким зиимасига саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига сармоя жалб қилиш, индустриал ҳудуд инфратузилмасини жадаллаштириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш орқали ишсизликни камайтириш, шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш ва халқ ишончини оқлаш борасида вазифалар юклади.

Иристой Шониёз ўғли 1988 йил 15 мартда Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган. У 12-сонли Т. Рустамов номли мактаб-гимназияда, шунингдек, Қозоғистон Халқлар Дўстлиги университетида, Академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар Дўстлиги университетида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йили Орис қишлоқ ҳокимлигида техник-нозир сифатида бошлаб, турли йилларда ҳуқуқшунос, қишлоқ ҳокимининг муовини лавозимларида фаолият юритган.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-11-21, 00:52 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.