26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''ЖЕР АМАНАТЫ'' комиссиясининг сайёр йиғилиши ўтди

“AMANAT” партиясининг вилоят филиали ҳузуридаги “Жер аманаты” комиссиясининг навбатдаги сайёр йиғилиши Сайрам туманида ўтди. Унда Давлат раҳбари Мактубида белгиланган ер муносабатларига оид вазифаларнинг ижросининг таъминланиши, туманларда давлат тасарруфига қайтарилган ерларнинг ҳолати ва ноқонуний ажратилган ер участкаларига оид масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишни “AMANAT” партияси вилоят филиали раиси, вилоят маслаҳатидаги партия фракцияси раҳбари А. Умбеталиев олиб борди. Тадбирда Сайрам тумани ҳокими М. Ўразалиев, Туркистон вилояти прокуратураси бошқарма бошлиғининг ўринбосари Х. Юнусов, партия вилояти филиали ижроия котиби ўринбосари П. Турсинбаев, вилоят депутатлари, комиссия аъзолари ҳамда туман ер муносабатлари бўлими бошлиғи Амангелди Жунисбеков иштирок этди.

Алтинсари Дуйсенбекули йиғилишнинг аҳамиятига тўхталиб, вилоятда ер муносабатлари борасида амалга оширилаётган ишларга атрофлича тўхталди. Лойиҳа доирасида 2022–2025 йилларда вилоят бўйича 1,5 миллион гектардан зиёд ер давлат мулкига қайтарилди. Жорий йилдаги режа 120 фоизга бажарилган.

– Сўнгги текширувлар натижасида қатор ҳудудларда, айниқса, Сайрам туманида Ер кодекси талаблари бузилаётгани, ернинг мақсадсиз фойдаланилиши ва ноқонуний ажратилиши ҳолатлари аниқланди. Шунинг учун бу масалани маҳаллий даражада кўриб чиқиш учун бугун шу ерда тўпландик, – деди А. Умбеталиев.

Вилоят прокуратурасининг Жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хурсандбек Юнусов идора томонидан ўтказилган текширув натижалари билан таништирди.

– Текширув жараёнида бир қатор қишлоқларда ер ажратишда қонун талаблари бузилгани, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш нияти бўлмаган шахсларга боғдорчилик ерлари берилгани, комиссия қарорлари асоссиз ўзгартирилгани аниқланди. Бундай ҳолатлар илк бор Қорабулоқ қишлоғида қайд этилган бўлса, бугунги кунда Манкент қишлоғи ҳам шулар қаторида. Натижада, айрим қарорлар бош режага зид ҳолда қабул қилинган, – деди Х. Юнусов.

Унинг сўзларига кўра, аниқланган қонунбузарликлар бўйича мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чора кўриш ҳақида таклифлар киритилган.

Сайрам туман ер муносабатлари бўлими раҳбари А. Жунисбеков тумандаги ерларни давлат тасарруфига қайтариш ва қайта тақсимлаш ишлари ҳақида маълумот берди. Сайрам туманининг умумий ер майдони 114 761 гектарни ташкил этади. Шунинг 20 405 гектари яйлов ҳисобланади.

– Туманда умумий яйловларни кенгайтириш мақсадида 2022-2025 йилларда жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан жами 9 971 гектар ер давлат эҳтиёжи учун мажбурий равишда қайтарилди. 210 гектар ер бўйича иш Сайрам туман судида кўриб чиқилмоқда, – деди у.

Йиғилишда сўз олган Сайрам тумани ҳокими Мадияр Ўразалиев прокуратура аниқлаган ноқонуний ҳолатлар бўйича аниқ чоралар кўрилишини маълум қилди. Бу йўналишдаги ишлар партия назоратида бўлади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-11-12, 20:48 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.