26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк Ипак йўли: тарихдан – замонавий ҳамкорликка

Буюк Ипак йўли инсоният тарихида халқларни боғлаб келган кўприк бўлган. Карвонлар ўрнини ҳозир  поездлар, юк машиналари ва ҳаво қатновлари эгаллаган. Аммо мақсад ҳамон ўша-ўша – халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Қозоғистон бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. ЮНЕСКОнинг 2014 йилда тасдиқланган “Silk Roads: the Routes Network of Chang’an-Tianshan Corridor” номли лойиҳаси тарихий йўлларни сақлаш ва тадқиқ қилишга хизмат қилмоқда. Хитойнинг “Belt and Road Initiative” дастури эса темир йўллар, портлар, тиббиёт, рақамли технология ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Парижда ўтказилган ЮНЕСКО Бош конференциясининг XXIV сессиясида 10 мамлакат ташаббуси билан  “Буюк Ипак йўли”ни  ўрганишга қаратилган қарор қабул қилинган, бу лойиҳа Ўрта Осиё халқлари бой маданий тарихини кенг қамровда тадқиқ этган. Айрим Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Хитой, Ўзбекистон, Шри Ланка, Япония) «Буюк Ипак йўли»ни  ўрганиш бўйича махсус илмий институтлар ташкил  этилган.

Сўнгги йилларда Европа ва АҚШ ҳам Буюк Ипак йўли лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. АҚШ Сенати “Буюк Ипак йўли – XXI аср” қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан республикамизнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг фаровонлиги учун замонавий йўллар барпо этилмоқда. Буюк Ипак йўлининг мероси ва замонавий аҳамияти – миллатлар фаровонлиги, маданий ва илмий бойликларни сақлаш ҳамда дунё саҳнасидаги муносиб ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Яқинда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан  музокаралар олиб борди. Сафар доирасида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев билан учрашув ўтказилиб, туризмни ривожлантиришни назарда тутган Меморандум  имзоланди. Меморандум доирасида икки вилоят туризм, маданият, таълим ва сармоявий  соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

– Туркистон ва Самарқанд вилоятлари  орасида маданий ва руҳий боғлиқлик мавжуд. Бизнинг минтақалар Буюк Ипак йўлида муҳим аҳамият касб этади. Савдогарлар, олимлар ва ҳунармандлар бу ерларда маърифат, илм ва санъат ғояларини тарқатган. Биз чегаралараро сайёҳлик  йўналишларини ривожлантириш, фестиваллар ва маданий кунлар ташкил қилиш, халқаро маркетинг ташаббусларини амалга оширишдан манфаатдормиз, – деди Нуралхан Кўшеров. 

Сафар давомида делегация Туризм академиясида маҳаллий туроператорлар билан учрашиб, тажриба алмашди ва сайёҳлик оқимини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, “Silk Road Samarkand” сайёҳлик  мажмуаси раҳбарияти  билан ҳам учрашув  ўтди.

2025 йилнинг 9 ойи натижасига кўра, Туркистон вилоятига 830 минг сайёҳ келди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоиз кўп. Шунингдек, Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар сони сезиларли равишда ошди.

Бу ҳамкорлик Туркистон ва Самарқанднинг маданий-тарихий ва сайёҳлик   салоҳиятини юксалтириш, минтақавий сайёҳликни ривожлантиришда муҳим асос яратади. 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-11-11, 02:17 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.