26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қишлоқ қутқарувчилари'' фаолияти йўлга қўйилди

Туркистон вилояти,  Сайрам туманига қарашли Қорамурт қишлоғида “Қишлоқ қутқарувчилари” дастури доирасида янги ихтиёрий ёнғин хавфсизлик шохобчаси ишга туширилди. Тантанали маросимда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-лейтенант Шинғис Ахринов ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этди.

Лойиҳани амалга оширишда маҳаллий тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этиб, шохобча биноси қурилиши ва зарур жиҳозлар билан таъминланишига катта ҳисса қўшдилар.

– Тадбиркорлар томонидан бундай ташаббусларнинг қўллаб-қувватланаётгани қувонарли ҳол, –  деди вазир Ш. Ахринов. –  Бу қишлоқ аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаб, маҳаллаларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Янги шохобча  фаолияти учун зарур барча зарур ускуналар,  шароитлар билан таъминланган: ўт ўчириш техникаси учун гараж, навбатчи хоналари, алоқа воситалари билан жиҳозланган диспетчерлик бўлими, ошхона, дам олиш жойи ва “Batyr Team” спорт зали мавжуд. Ихтиёрий қутқарувчилар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан махсус кийим, радиостанция ва ўт ўчириш автоцистернаси билан таъминланди.

“Қишлоқ қутқарувчилари” шохобчалари Қорамурт, Низомобод ва Оққалъа қишлоқлари аҳолисига хизмат кўрсатади. Бу ҳудудларда 19 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Янги тизим фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларга тезкор жавоб бериш имконини оширади.

2025-11-11, 02:15 108
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.