26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент – Вашингтонда

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – АҚШ» (C5+1) шаклидаги саммитда иштирок этди.

Президент таъкидлаганидек, мазкур саммит Марказий Осиё ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

– Бугунги кунда Америка Қўшма Штатлари Қозоғистон иқтисодиётига 100 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган ҳолда, унинг энг йирик сармоядорига айланди. Икки томонлама савдо ҳажми охирги йилларда икки баравар ошиб, 5 миллиард долларга яқинлашди. Шу билан бирга, Қозоғистон АҚШнинг уранга бўлган ички эҳтиёжининг тахминан 25 фоизини таъминлаб келмоқда. Мамлакатимизда 600дан зиёд америкалик компаниялар фаолият юритмоқда, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг маълум қилишича, мазкур ташриф доирасида икки мамлакат компаниялари ўртасида 17 миллиард доллардан зиёд қийматдаги янги битимлар имзоланди.

Умуман олганда, Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти ярим триллион доллардан ортиқ бўлиб, у энергетика, муҳим минераллар, саноат, транспорт, молия, сунъий идрок ва таълим каби соҳаларни қамраб олади.

Давлат раҳбари америкалик сармоядорларни мамлакатимизда яратилган имкониятлардан фаол фойдаланишга чорлаб, уларни шахсан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

2025-11-07, 22:40 117
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.