26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ҳокими Ўзбекистон Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов билан учрашуви ўтди. Суҳбатда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбит Атамқулов ҳам иштирок этди.

Учрашувда икки қўшни мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, чегара ҳудудлари имкониятларини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Алоҳида эътибор сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларига қаратилди.

Нуралхан Кўшеров таъкидлаганидек, Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг қўшни ҳудудлари тарихий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан узвий боғлиқ. Шу боис, томонлар чегарабўйи ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, инфратузилмани такомиллаштириш  ва сайёҳлик йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.

Туркистон вилояти делегацияси ташриф доирасида Тошкент, Самарқанд, Урганч ва Хива шаҳарларига бориб, маҳаллий раҳбарлар ва сайёҳлик соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

2025-11-07, 22:35 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.