26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
15 март – Конституция куни

Президент экзит-полл натижалари билан танишди

Қасим-Жўмарт Тўқаев республика референдуми якунларига бағишланган экзит-полл натижалари билан танишди. Бу ҳақда “Қазмедиа орталығы” студиясида маълум қилинди.

Давлат раҳбари халққа самимий миннатдорчилик билдириб, бу танлов мамлакат тарихи ва тақдири учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Шунингдек, у референдум натижалари халқимизнинг юксак фуқаролик муносабати ва ватанпарварлик туйғуларини намоён этганини таъкидлади.

– Шубҳасиз, бу кун мамлакат тарих солномасида абадий сақланиб қолади. Энди 15 март юртимизнинг асосий ҳужжати – Конституция куни сифатида нишонланади, – деди Президент. 

Давлат раҳбари референдум юксак савияда, очиқ ва адолатли ўтганини айтди. Унинг фикрича, жараён давомида барча қонун талаблари ва демократик меъёрлар қатъий сақланган. Бу ҳолатни мамлакат ва хорижлик кузатувчилар ҳам тасдиқламоқда.

Президентнинг таъкидлашича, фуқаролар томонидан билдирилган танловнинг якуний натижалари қонунга мувофиқ Марказий референдум комиссияси томонидан расман эълон қилинади. Шу билан бирга, бугунги овоз бериш жараёни халқнинг бирлик ва ҳамжиҳатлик, Ватан тақдири учун масъулият ҳиссини намоён этганини кўрсатди.

Президент, шунингдек, референдум жараёнида ёшларнинг фаол иштирок этганини алоҳида эътироф этиб, уларга миннатдорчилик билдирди.

– Ёшларимизнинг фаоллиги мамлакатимиз келажагига ишонч бағишлайди. Бирлик ва ҳамжиҳатлик билан биз адолатли, тараққий этган ва рақобатбардош давлат барпо этамиз, – деди Давлат раҳбари.

Akorda.kz, 2026-03-17, 00:04 38
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.