26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт иншоотлари сони ортмоқда

Вилоятимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимлигида навбатдаги девон йиғилишида ушбу соҳадаги кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, галдаги режалар белгиланди. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров мутасадди бошқарма раҳбари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига спорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва оммавий сифатни ривожлантириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

– Туман ва шаҳарларда спорт иншоотларига эҳтиёжни қондириш мақсадида ишлаб чиқилган уч йиллик мажмуавий дастур изчил амалга оширилиши лозим. Барча кўрсаткичлар тўлиқ бажарилиши шарт. Ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олишда спортнинг аҳамияти беқиёс. Шу боис, ушбу йўналишда ишлар жадаллаштирилиши керак. Спорт иншоотларини барпо этишда давлат бюджети билан бирга, хусусий шўъбани ҳам жалб этиш муҳим, – деди Нуралхан Кўшеров. 

Шунингдек, вилоят раҳбари футбол клубларини тижоратлаштириш ишларини жадаллаштириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ғалимжан Худияровнинг гапларига қараганда, бугунги кунда вилоятда 3540та спорт иншооти мавжуд. Уларнинг 3041таси (яъни 86 фоизи) қишлоқларда, 499таси (14 фоиз) шаҳарларда жойлашган. Ҳар 1000 нафар аҳолига нисбатан спорт инфратузилмаси билан таъминланганлик даражаси 43,5 фоизни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоят аҳолисининг 42,4 фоизи яъни 911 минг киши жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Шунингдек, 3-18 ёш оралиғидаги болалар ва ўсмирлар сони 264 минг нафарга етиб, 32,9 фоизни ташкил этди. 2025 йил учун давлат буюртмаси доирасида 167та хизмат кўрсатувчи орқали 24480 нафар бола тўгаракларда бепул шуғулланмоқда.

Вилоятда халқаро, республика ва минтақавий мусобақалар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Спорт соҳасига кўрсатилаётган эътибор натижасида вилоят спортчилари 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида жаҳон, Осиё ва Қозоғистон чемпионатлари ҳамда кубокларида жами 1248 медалга сазовор бўлди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-07, 22:32 208
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.