26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экин майдонлари кенгайиб, ҳосилдорлик ошди

Жорий йили вилоятимизда қишлоқ хўжалиги экинлари 907 минг гектар майдонга экилиб, сўнгги уч йил ичида томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш ҳисобига умумий экин майдони 43,4 минг гектарга кенгайди. Хусусан, Ўтрор туманида ўтган йилга нисбатан экин майдони 20,8 минг гектарга, Арис шаҳрида 9,2 минг гектарга, Сариоғоч туманида 6,5 минг гектарга, Байдибек туманида 4,8 минг гектарга, Саврон туманида 2,3 минг гектарга кенгайди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган йиғилишда  маълум қилинди.

Вилоят раҳбари соҳани янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар юклади.

Рақамли ечимлар асосида экин экиш ва суғоришнинг мажмуавий йўл харитасини ишлаб чиқиш зарур. Вилоят ҳудудида баҳор ва куз мавсумларида белгиланган режаларнинг тўлиқ ижроси таъминлансин. Шунингдек, агроҳудудий мажмуани ривожлантиришнинг 2026-2029 йилларга мўлжалланган махсус режасини тайёрлаб, тасдиқлаш керак, – деди Нуралхан Кўшеров.

Мажлисда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари Алибек Плалов мавсум якунлари юзасидан ҳисобот берди. Унинг маълумотларига кўра, дала ишларига ёқилғи, субсидия ва минерал ўғитлар ўз вақтида ажратилган. Жорий йилда дала ва ҳосил йиғим-терим ишларига 93,3 минг тонна ёқилғи ажратиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп. Баҳорги дала ишлари учун ажратилган 55,3 минг тонна ёқилғининг барчаси харид қилинган, 41,7 минг тоннаси ишлатилди. Кузги ишлар учун ажратилган 38 минг тонна ёқилғининг ҳаммаси таъминланиб, айни пайтда 12,4 минг тоннаси ўзлаштирилди.

Давлат раҳбарининг минерал ўғитларни илмий асосда қўллаш топшириғига мувофиқ, 781 минг гектар ерга 227,1 минг тонна минерал ўғит солиниб, режа 120 фоизга бажарилди. Сўнгги уч йилда қўлланилган  ўғит миқдори икки баравар ошган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кредитлаш ишлари “Аграр кредит корпорацияси” ҲЖ, “Оңтүстік” МЧБ, “Ырыс” МЧБ орқали  амалга оширилди. 2025 йилнинг 10 ойи давомида 2329 лойиҳага жами 26,4 миллиард тенге маблағ ажратилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,6 баравар кўпдир. 

Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб-териш режага мувофиқ амалга оширилди. Жорий йили 695 минг тонна ғалла, 54 минг тонна мойбоп экинлар, 1,5 миллион тонна сабзавот ва картошка, 1,7 миллион тонна полиз маҳсулотлари, 5,2 миллион тонна ем-хашак ҳамда 428 минг тонна пахта етиштирилди.

Сув захираларидан тежам­корлик билан фойдаланиш мақсадида 59 минг гектарга янги технологиялар татбиқ этилди. Шу жумладан, 54,6 минг гектарда томчилатиб суғориш, 4,4 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилди. 

Ушбу усулларнинг самарадорлиги амалда ўз исботини топган. Масалан, ўтган йили  пахта етиштириш учун 1,9 минг гектар ерда янги технология қўлланилган бўлса, бу йил 52,2 минг гектарда татбиқ этилди ва ҳосилдорлик икки баравар ошди. Сув сатҳи 2,6 минг куб метргача, яъни икки баравар камайди. Шунингдек, илк бор шолини томчилатиб суғориш усулида экиш тажрибаси қўлланилиб, юқори натижага эришилди. Дастлабки босқичда анъанавий усулда гектаридан 300-400 центнер ҳосил олинган бўлса, янги усулда бу кўрсаткич гектарига 4-5 центнердан ошди. Тупроқ унумдорлигини ошириш ҳисобига келгуси 40-50 йилларда гектарига 6-7 тонна ҳосил олиш имконияти пайдо бўлади.

Вилоятда қишлоқ хўжалигини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, сув захираларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш юзасидан ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-06, 20:25 102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.