26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дори воситалари назорати – сифат кафолати

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров «СК-Фармация» масъулияти чекланган биродарлигининг бошқаруви раиси Нурлибек Асилбеков билан учрашди. Мулоқот давомида вилоят соғликни сақлаш соҳасига оид долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, вилоятни барқарор дори воситалари билан таъминлаш ва фармацевтика фаолияти сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Дори воситаларини сақлаш ва тақсимлаш тизимини такомиллаштириш, омбор логистикасини яхшилаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари соғликни сақлаш масаласи доимий эътибор марказида эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, бу соҳани ривожлантириш юзасидан билдириладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Дори воситаларини адолатли тақсимлаш, ҳақиқатан эҳтиёжманд беморларни тўлиқ қамраб олиш, фармокологик назорат, шу йўналишдаги айрим камчилик ва муаммоларни бартараф этиш масалалари ҳам кўтарилди.

Н. Асилбеков аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, фармацевтика тармоғига илғор илмий-техника ютуқлари ва инновацияларни жорий этиш орқали тармоқда амалга оширилаётган ишлар, ички бозорни таъминлаш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларга тўхталди.

Учрашув якунида томонлар соҳада ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли ва арзон дори воситаларини етказиб бериш юзасидан ҳамкорликда тизимли ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-21, 00:37 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.