26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик – тинчлик ва дўстлик элчиси

Туркистон шаҳрида ўтказилаётган “TURKISTAN INVESTMENT AND TOURISM FORUM – 2025” халқаро сармоявий анжуман доирасида “Мультитуризм – минтақанинг барқарор тараққиёт гарови” мавзуида  йиғилиш ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, маҳаллий ва хорижий сармоядорлар, шунингдек, маҳаллий ижро идоралари вакиллари иштирок этиб, сайёҳлик соҳасини ранг-баранглаштириш йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Анжуманда минтақанинг экологик, этнографик, MICE ҳамда спорт-маданий йўналишларга асосланган ўзига хос 

сайёҳлик брендини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, инфратузилма ҳамда инсон капитали ривожини мажмуавий таъминлаш, халқаро сармояларни жалб этиш ҳамда сайёҳлик кластерларни жаҳон миқёсида илгари суриш каби масалалар муҳокама қилинди.

Сессияда “SkyWay” LTD” МЧБ директори Асем Қўзбағарова, “All Seasons Travel” компаниясининг Қозоғистондаги филиали директори – Жанар Раздан, “Әзірет Сұлтан” миллий тарихий-маданий қўриқхона музейининг илмий ходими Ақадил Турсинов, “Fly Arystan” компаниясининг савдо бўйича мутахассиси Мағжан Муратбеков, “SCAT Airlines” авиакомпаниясининг маршрут бошқарув бўлими бошлиғи Андрей Бибер, “Әзірет Сұлтан” миллий тарихий-маданий қўриқхона музейининг сайёҳбони, Халқаро Туризм ва меҳмондўстлик университети магистранти Ахатбек Баубековнинг маърузалари тингланди.

Тадбир давомида иштирокчилар минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, инфратузилмани такомиллаштириш, икки давлат ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқаро транспорт-логистикаси тизимини ривожлантириш масалалари, уларни амалга ошириш дастаклари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-27, 02:10 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.