26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Моҳир ҳунармандлар ва беқиёс сайёҳлик макони

“TIITF-2025” анжумани доирасида Тўлебий тумани ҳокими Еркеғали Алимқулов хорижий сармоядорлар билан учрашувлар ўтказди. Мулоқот чоғида туманнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга қаратилган махсус лойиҳалар тақдим этилди.

Учрашувларда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик иншоотларини очиш, хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигини таъминлаш, шунингдек, экотуризм йўналишларини кенгайтириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Сармоядорлар туманнинг бой табиати, қулай иқлими ва географик афзалликларини қайд этиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Туман ҳокими сайёҳликнинг туман иқтисодиётида тутган ўрнига алоҳида тўхталиб, янги лойиҳалар маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, қўшимча иш ўринлари яратишга ва сармоявий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Анжуман доирасидаги музокаралар туман сайёҳлик соҳасини янги босқичга олиб чиқишга қодир аниқ ташаббусларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Анжуман иштирокчилари тадбир доирасида туман ҳунармандлари буюмлари кўргазмасини томоша қилишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-11-27, 01:30 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.