26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Изчил ислоҳотлар самараси

«TURAN» эркин иқтисодий минтақасида янги мажмуанинг пойдевори қаланди

Туркистон вилоятидаги «TURAN» эркин иқтисодий минтақасида умумий қиймати 7 миллиард тенгени ташкил этувчи янги ишлаб чиқариш мажмуасининг пойдевори қаланди. Лойиҳа доирасида «BEREKE PLASTIC» заводи барпо этилиб, еттита замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилади. Уларнинг дастлабкиси келгуси йил февраль ойида фойдаланишга топширилади.

Туркистон вилояти сўнгги йилларда индустрлаштириш ва сармоя жалб этиш йўналишида изчил тараққий этмоқда. Янги корхоналарнинг ишга туширилиши минтақа иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

Саврон туманидаги Ўранғай қишлоғида барпо этиладиган ушбу заводнинг пойдеворини қалаш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этди.

 – Индустрлаштириш доирасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, завод ва фабрикалар қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда, янги иш ўринлари яратилмоқда. Ҳар бир янги лойиҳа – янги имконият, янги даромад манбаи. Мамлакатимизда ишчи касбларига эътибор кучайиб, уларнинг нуфузи юксалмоқда. Чунки ишчи кучи – иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи қувватидир. Ушбу лойиҳа ишсизликни камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Бугун пойдевори қаланаётган завод ишга туширилгач, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига жўшқинлик беради, – деди у.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, жорий йилда 8 мингдан зиёд битирувчи йирик сармоявий лойиҳаларга жалб этилади. Ҳозир вилоят бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар учун 2 290 нафар ишчи мутахассис зарур. Шунингдек, агроиндустрия, энергетика, техника ва қурилиш соҳалари бўйича 11 йўналишда мутахассислар тақчиллиги аниқланган. Шу боис коллежларга янги лицензиялар берилиб, минтақа эҳтиёжи учун  ишчи кадрлар тайёрлаш ишлари бошланди.

Янги корхона минтақанинг экспорт салоҳиятини ҳам оширади. Заводда йилига 600-700 тонна пластик ва қоғоздан ишлаб чиқарилган бир марталик идиш-товоқ ҳамда маиший буюмларнинг 18 тури ишлаб чиқарилади. 

Ҳозирда 365 гектар майдонни қамраб олган «TURAN» эркин иқтисодий минтақасида 72 миллиард тенгелик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тўртта йирик лойиҳа доирасида қарийб 500та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

2025-10-31, 22:48 112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.