26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Паррандачилик фермаси барпо этилади

Kazinform. Тулкибош туманида йилига 48 минг тонна парранда гўшти етиштириш қувватига эга фабриканинг қурилиши бошланди. Лойиҳанинг тамал тошини қўйиш маросимида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, янги корхона минтақанинг иқтисодиётига жўшқинлик беришини таъкидлади.

– Бугун биз учун қувончли кун. Бир кунда икки янги ишлаб чиқариш иншоотининг қурилиши ва ишга туширилишига гувоҳ бўляпмиз, – деди вилоят ҳокими. – Кумисбастау қишлоғида яхна ичимликлар ишлаб чиқарадиган йирик завод фаолияти бошланса, Жабағили қишлоғида паррандачилик йўналишидаги янги фабрика қурилиши бошланмоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – бугунги куннинг устувор вазифасидир. Янги корхоналарда замонавий технологиялар жорий этилиб, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Янги фабрика келгусида ички бозор эҳтиёжини қондириш баробарида экспорт салоҳиятимизни ҳам оширади.

53,7 миллиард тенге қийматидаги сармоя асосида барпо этиладиган корхонада 1200дан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Фабрика 517 гектар майдонда жойлашиб, унда 96та парранда хўжалиги, инкубатор, ем-хашак заводи, сўйиш ва музлатиш цехлари, электр ва газ станцияси барпо этилади.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиб, 2030 йилга қадар тўлиқ қувват билан ишга туширилади.

2025-10-16, 01:38 143
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.