26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги лойиҳалар, янги иш ўринлари

Бугунги кунда вилоятда иқтисодий юксалиш ва саноат тараққиётига хизмат қилаётган 20та индустриал минтақа фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий майдони 2397,3 гектарни ташкил этади. Бу ерда умумий қиймати 39,5 миллиард тенге бўлган 50та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, натижада, 2609 янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, келгусида қиймати 112,4 миллиард тенге бўлган 48та сармоявий лойиҳани амалга ошириш орқали 3 812 фуқарони иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Мазкур лойиҳалар қурилиш материаллари ва тайёр металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш, металлургия, машинасозлик, мебелсозлик ҳамда енгил саноат соҳаларида йўлга қўйилмоқда.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган девон мажлисида маълум қилинди.

Йиғилишда ҳоким сармоявий муҳитни янада яхшилаш, сармоядорларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Вилоят саноат ҳамда индустриал-инновациявий тараққиёт бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Қанат Шўнбасовнинг маълумотларига кўра, индустриал минтақаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун 12,35 миллиард тенге маблағ йўналтирилган. Шу йилнинг биринчи ярмида корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 12,5 млрд тенгени ташкил этди, бюджетга 756,6 млн тенге солиқ тушган. Бугунги кунда индустриал минтақаларда умумий қиймати 78,1 миллиард тенгелик 28та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар орқали 2370та иш ўрини яратилди. 

Мажлисда туман, шаҳарлардаги индустриал минтақаларнинг ҳолати, амалга оширилаётган лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди. Мутасадди раҳбарларга индустриал минтақаларнинг инфратузилма харажатларини ҳисоблаб чиқиш, фаолиятини бошламаган тадбиркорлардан ер участкасини қайтариб олиш, ишлаб чиқариш корхоналарини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги лойиҳаларнинг сонини кўпайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

2025-10-09, 01:48 162
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.