26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йўл – янги имкониятлар

Давлат раҳбари “Достық – Мойынты” темир йўлининг  иккинчи линиясини ишга туширди

Kazinform. Қасим-Жўмарт Тўқаев “New Silk Way VII” Халқаро транспорт-логистика бизнес-анжуманининг очилиши билан табриклаб, тадбирнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

– Бугун Қозоғистон транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга алоҳида туртки берадиган “Достық – Мойынты” лойиҳасининг иккинчи босқичи ишга туширилмоқда. Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, бундан ўттиз беш йил муқаддам “Достық – Алашанқай” лойиҳаси бошланган эди. Халқимизга Мактубимда транспорт-логистика соҳаси иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи, халқаро алоқаларни мустаҳкамловчи асосий омиллардан бири эканлигини алоҳида таъкидладим. Қозоғистон бу борада улкан имкониятларга эга. Буюк Ипак йўли Қозоғистон ва Ўрта Осиё орқали ўтган. Қозоқ замини азалдан Хитой ва Европа ўртасидаги олтин кўприк ҳисобланиб келган. Хитой бизнинг абадий, дўстона қўшнимиз ва ишончли иттифоқчимиз. Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Икки халқ ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган. Кўп соҳалардаги ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, “Бир белбоғ – бир йўл” дунёвий лойиҳасининг аҳамияти беқиёс. Биз ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва уни амалга оширишда фаол иштирок этмоқдамиз. Чунки ушбу ташаббус мамлакатимиз манфаатларига тўла жавоб беради. “Достық – Мойынты” темир йўлининг иккинчи линияси бунинг ёрқин далилидир, – деди Президент.

Янги йўл юк ташиш ҳажмини беш баравар ошириш имконини беради. Шунингдек, бу экспорт товарларини етказиб бериш муддатини қисқартиради ва транзит салоҳиятини мустаҳкамлайди. Натижада мамлакатимиз Евроосиёдаги асосий транзит хабларидан бирига айланади.

2025-10-01, 22:35 167
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.