26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бувилар ўгити – келажак саодати

Газетамизда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий урф-одатлар, қадриятлар, расм-русумлар ичида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Бобо-момолар ўгитлари”, “Авлодларимиз анъаналари”, “Қариси бор уйнинг – париси бор” каби қатор сарлавҳалар остидаги тарбиявий аҳамияти мўл ёритилиб келаётган мақола ва асарлар халқимиз томонидан илиқ қарши олиниши, барчага маълум.

Миллий тарбия, исломий одоб-ахлоқ – гўзал фазилатлар дебочасидир. 

Мана шу каби мақсадлар асосида тузилиб, юртимизда фаолият юритаётган “Оталар кенгаши” ҳамда “Бувилар кенгаши”нинг олиб бораётган эзгу ишлари халқимиз орасида юксак аҳамиятга эга бўлиб, эътиборга сазовор бўлмоқда.

Шулар қаторида, кўп йиллик тажрибага эга, жонкуяр онахон Победа Абдазимова етакчилигидаги “Бувилар кенгаши” аъзолари Қизлар академиясининг мажлислар залида бош қўшиб, янги мақсад-вазифаларни режалаштирдилар. Албатта, кенгашнинг амалга оширадиган тадбирлари иқтидорига қараб аъзоларга тақсимланган. Моҳир устоз-мураббийлар: Раҳима Йўлдошбекова, Нафосат Акрамова, Замира Абдирашидовалар тарбиявий тадбирлар, байрамга бағишланган кечаларнинг кўнгилдагидек ўтишига маъсулдир. 

Қишлоқ тўрт даҳадан иборатлиги боис, ҳар бир даҳа бувиларининг ўз етакчилари мавжуд. 

Сайрам қопқа даҳасида – Г. Ҳасанова, Ғайрат даҳасида – Н. Сулаймонова, Қайнарбулоқ даҳасида – Ж. Анорхонова, Ишчи даҳасида – Г. Парпиевалар хотин-қизлар билан алоқада иш юритадилар.

Мисол тариқасида сўнгги уч-тўрт ойда амалга оширилган тадбир ва вазифаларни атаб ўтиш жоиз. Янги йил арафасида Сайрам туман ЎЭМБ раиси Ш. Бойменов, Қорабулоқ қишлоқ ЎЭМБ раиси А. Аҳмедов, Қорабулоқ қишлоқ хотин-қизлар кенгаши раисаси Замира Абдурашидова иштирокида қишлоғимиз нуроний онахонларининг ҳордиғини ташкил этиш ҳамда суҳбатидан баҳраманд бўлиш мақсадида “Бувилар сўзи – ақлнинг кўзи” мавзуида катта тадбир ўтказиб, ёшларга ибратли саҳна асарларини намойиш этиб, момолар маслаҳатларидан воқиф бўлишларига эришдик.

 Сайрам туман ЎЭМБ томонидан уюштирилган Янги йил кечасида ҳам фаол иштирок этиб, тадбирнинг файзли ўтишига ҳиссамизни қўшдик.

Қишлоқ ҳокимлиги томонидан Янги йил байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда аъзоларимиз “Миллий таомлар” кўргазмаси ила иштирок этишга муваффақ бўлишди. 

Февраль ойи аввалида Шимкент шаҳридаги А. Қуатбеков номли Халқлар дўстлиги университетида ўтган “Халқлар дўстлигини ривожлантиришда адабиётнинг аҳамияти” мавзуидаги семинарда иштирок этиб, ўзбекистонлик ва тожикистонлик шоир-ёзувчилар ила таълим-тарбияга оид фикр-мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашдик.

 Шунингдек, туманда Наврўз байрами шодиёнасида Раҳима Йўлдошбекова етакчилигида бир гуруҳ аъзоларимиз иштирок этиб, миллий қадриятларимиздан “Келин салом” кўринишини қойилмақом ижро этиб, олқишларга сазовор бўлишгани ҳам ютуғимиз.

Қорабулоқ қишлоғи марказида ўтган Наврўз байрамида сумалак қайнатиб, миллий таомлар кўргазмасини ташкил этиб, байрам шукуҳига гўзаллик бахш этдик. 

Шодиёнада Победахон Абдазимова “Қозоғистоннинг Олтин китоби”га киритилганлиги муносабати билан “Алтын адам” медали, Жамила Анорхонова, Замира Абдурашидовалар эса ҳокимият томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 

 Куни кеча ўтган йиғилишда эса апрель ойида амалга оширилиши даркор тадбирлар режалаштирилди. Шу ой охирларида Д. Қўнаев номидаги касб-ҳунар коллежи мажлислар залида “Бувилар маслаҳати – келажак саодати” мавзуида йирик тадбир ўтказишга тайёргарликни бошлаб юбордик.  

Гулосиё ҲАСАНОВА, Қорабулоқ қишлоғи “Бувилар кенгаши” аъзоси., 2026-04-18, 02:26 53
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.