26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Молиявий мониторинг агентлигида йиғилиш ўтказди

Президент соҳадаги мутахассисларни касбий байрами билан табриклаб, беш йил муқаддам, мамлакатда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилаётган тарихий даврда ташкил этилган Молиявий мониторинг агентлиги ўз зиммасига юклатилган масъулият ва вазифаларни шараф билан бажараётганига эътибор қаратди.

– Умуман олганда, қисқа муддат ичида залворли ишлар амалга оширилди, анча тажриба тўпланди. Бугунги кунда Молиявий мониторинг агентлиги мамлакатимизнинг иқтисодий ва миллий хавфсизлик тизимида муҳим ўрин тутувчи мустақил тузилмага айланди. Буни шижоатли меҳнат ва фидойи хизмат натижаси дейиш мумкин. Агентлик ходимларига миннатдорчилик билдираман. Олдимизда юксак мақсадлар ва кенг кўламли ишлар турибди. Айниқса, ҳозир жадал ривожланаётган рақамли технология ва сунъий идрок даврида ишга тубдан янги нуқтаи назар билан ёндашиш вазифаси турибди. Бу масалани «Turkistan» газетасига берган суҳбатимда ҳам, Миллий қурултой йиғилишида ҳам кўтардим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, Молиявий мониторинг агентлиги технология жиҳатдан ортда қолса, бу ҳолат миллий хавфсизлигимизга таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлади.

– Рақамли ечимларни ва сунъий идрок тизимини Агентлик фаолиятига атрофлича жорий этиш – долзарб ва муҳим вазифа. Усиз иш самарали бўлмаслиги аниқ. Ҳозир куч тузилмалари ва жиноят олами ўртасидаги кураш технология жиҳатдан мутлақо бошқача тус олди. Жиноятчилар сунъий идрокни фаол қўллай бошлашди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, Молиявий мониторинг агентлиги технология жиҳатдан орқада қолса, бу ҳолат миллий хавфсизлигимизга таҳдид солиши мумкин. Замон талабига мос равишда илғор бўлмоқ учун, энг аввало, тўғри қарор қабул қилиб, самарали ҳаракат қилишимиз керак. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар пухта, фаол ишлаб, илғор рақамли ечимлар орқали мамлакатдаги ўзгаришларни тез ва сифатли амалга оширишга ёрдам бериши мумкин. Бу кенг кўламли иқтисодий янгиланиш йўлига юз тутган Қозоғистон учун жуда муҳим қадам бўлади, – деди Давлат раҳбари.

Akorda.kz, 2026-01-30, 22:13 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.