26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош прокуратурада йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини, улар доирасида конституциявий ислоҳотлар ўтказилиб, сифат жиҳатидан янги сиёсий тизимга ўтиш вазифаси турганини таъкидлади.

Президент замонавий шароит рақамлаштириш ва сунъий идрок технологияларини жамият ҳаётининг барча соҳаларига фаол жорий этишни талаб қилаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда қонун устуворлиги ва қатъий тартиб сўзсиз таъминланиши шарт.

– “Қонун ва тартибот” давлат сиёсатининг асосий тамойилига айланиши керак. Бу ҳаётий муҳим қоида ўз аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди ва у Конституциянинг янги таҳририда ўз аксини топиши шарт. Бу йўналишда Бош прокуратурага алоҳида масъулият юкланади, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳуқуқ-тартибот муассасаларида рақамлаштириш жараёни тизимли эмаслигига эътибор қаратди. У айрим идоралар инновацияларни муваффақиятли жорий этаётгани, бошқалари эса бюджет маблағларини ноўрин сарфлаётганини қайд этиб, танқидий фикр билдирди.

Президент Ҳукуматга жорий этилган барча рақамли ечимларни таҳлил қилиб, уларнинг самарадорлигини назорат қилиш, шунингдек, куч тузилмалари учун ягона тизим ва умумий технологик андазаларга асосланган рақамли экотизим яратишни топширди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари фуқароларнинг шахсий маълумотлари интернет манбаларида эълон қилиниши ҳолатлари кўпайиб бораётганини қайд этиб, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича чораларни тизимли равишда кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-01-29, 00:39 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.