26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олимпиада – 2026: ғалабага қаратилган мақсад

Президент олимпия ва паралимпия жамоалари етакчиларига Давлат байроғини топширди

 

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Италияда ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV қишки Паралимпия ўйинлари арафасида миллий терма жамоалар етакчиларини қабул қилди.

Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида Қозоғистондан 40га яқин спортчи 10та спорт тури бўйича иштирок этишини, Паралимпия ўйинлари учун эса ҳозирча 10та лицензия  қўлга киритилганини таъкидлади. Шунингдек, паралимпиячиларнинг матонати ва иродаси барча учун ибрат эканлигини қайд этди.

– Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш соғлом жамиятнинг асосий мақсадидир. Бунга эса жисмоний тарбия ва спортсиз эришиб бўлмайди. Спорт – халқ саломатлиги ва соғлом авлоднинг мустаҳкам таянчидир. Шу боис иқтидорли ёшларни олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни ҳамда мураббийларни рағбатлантириш юзасидан янги тизим йўлга қўйилди. Давлат томонидан бу борада қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Аввало, олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, саралаш тизимини такомиллаштириш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мамлакат олимпия ва паралимпия спорт турларини устувор йўналишлар қаторида белгилаб, истиқболли спорт турлари рўйхатини тасдиқлади ҳамда уларни давлат бюджети ва маҳаллий маблағлар эвазига устувор молиялаштирмоқда. Паралимпия спорт турлари тизимли равишда ривожлантирилмоқда, спортчиларни саралаш тизими кучайтирилмоқда. Қозоғистон халқаро олимпия ва паралимпия мусобақаларида мунтазам иштирок этмоқда, спортчиларимиз нуфузли мусобақаларда ғалабаларга эришмоқда. Шунингдек, спортнинг барча қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Юртбоши спортдаги ютуқлар умуммиллий бирдамликни мустаҳкамлашини, мамлакат нуфузини юксалтиришини айтиб, спортчиларга омад ва ғалабалар тилади.

Тадбир якунида Қ. Тўқаев Давлат байроғини олимпия жамоаси аъзолари Денис Никиша, Аяулим Амренова ҳамда паралимпия терма жамоаси вакили Ербўл Хамитовга топширди.

 

Akorda.kz, 2026-01-27, 20:21 77
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.