26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент тинчлик кенгаши низомини имзолади

Швейцариянинг Давос шаҳридаги Конгресс марказида АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг Низомига имзо чекиш маросими ўтди. Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирок этди ва халқаро тинчликпарварлик ҳужжатига имзо чекди.

Давосда ўтган Жаҳон иқтисодий анжумани халқаро ҳамжамият учун муҳим воқеа сифатида қайд этилди.

 Тадбирда дунёнинг турли минтақаларидан 18 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Ушбу ҳужжат дунёвий барқарорликни таъминлаш, можароларнинг олдини олиш ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик дастакларини белгилайди.

Давос – Швейцариянинг машҳур халқаро мулоқот майдони ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили Жаҳон иқтисодий анжумани ўтказилиб, унда давлат раҳбарлари, йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва фуқаролик жамияти етакчилари жаҳон иқтисодиёти, хавфсизлик, иқлим ўзгариши ва тинчлик масалаларини муҳокама қилади. 

Давос учрашувлари дунёвий қарорлар қабул қилинишига таъсир кўрсатувчи муҳим сиёсий-иқтисодий майдон сифатида эътироф этилган.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг мазкур Тинчлик кенгаши Низомига имзо чекиши Қозоғистоннинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, амалий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги изчил қарашларини яна бир карра намоён этди.

Шунингдек, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Давос анжумани доирасида тарқатилган «Президент Дональд Трампнинг 365 кун ичидаги 365 ғалабаси» деб номланган расмий ҳужжатга эътибор қаратди. Мазкур ҳужжатнинг 177-бобида Қозоғистоннинг “Иброҳим келишувлари”га қўшилгани халқаро миқёсдаги муҳим ютуқ сифатида қайд этилган.

Президент Қ. Тўқаев ушбу баҳони мамлакатнинг тинчлик, барқарорлик ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил сиёсати натижаси сифатида таъкидлади.

Шунингдек, Қ. Тўқаев АҚШ Президентига оқилона, вазмин ва миллий манфаатларга таянган ички сиёсатни амалга ошириш йўлида муваффақият тилади.

Ўз навбатида, Дональд Трамп Тинчлик кенгашини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун Қозоғистон Президентига миннатдорчилик билдирди ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.

«Иброҳим келишувлари» («Abraham Accords») – 2020 йилдан буён АҚШ воситачилигида имзоланган халқаро келишувлар мажмуасидир. Ушбу келишувлар Исроил билан бир қатор араб давлатлари – Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасида дипломатик муносабатларни изга туширишга қаратилган.

Келишувлар ислом, насронийлик ва яҳудийлик динларининг умумий бобокалони ҳисобланган Иброҳим (Авраам) номи билан аталган. Уларнинг асосий мақсади Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий, сармоявий ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Таъкидлаш жозки, 2025 йилда Қозоғистоннинг ушбу ташаббусга қўшилиши билан Иброҳим келишувлари янги босқичга кўтарилди.

 

2026-01-24, 01:33 116
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.