26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Адолатли Қозоғистон'' тамойиллари муҳокама марказида

Бешинчи Миллий қурултой «Адолатли Қозоғистон» тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш масалаларига бағишланди. Қурултойда жамиятни бирлаштириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий мулк ва ердан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда фирибгарликка қарши курашиш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда адолатли ва тенг имкониятларга асосланган жамиятни шакллантириш, юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантириш, миллий қадриятларни мустаҳкамлаш асосий устувор вазифалар сифатида белгиланди. Шунингдек, тарбия масалалари, ёшлар салоҳиятини ошириш, таълим тизимини такомиллаштириш, болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар алоҳида эътибор марказида бўлди.

Қурултойда интернет орқали фирибгарлик, сохта коучинг каби салбий иллатларга қарши курашиш, жамоат ахлоқи ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди. 

Бу борада «Адолатпарвар фуқаро» ғояси доирасида амалий чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамалар якунларига кўра, ички ижтимоий-сиёсий ишларни янги шаклда ташкил этиш, давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсад қилиб олинди.

Қурултойда илгари сурилган таклифлар «Адолатли, хавфсиз, тоза ва қудратли Қозоғистон»ни барпо этиш, барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

Бешинчи Миллий қурултойга бағишланган батафсил мақолани газетанинг келгуси сонида ўқийсиз.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2026-01-22, 02:51 157
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.