26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазирлар Туркистонни зиёрат қилишди

Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги ишчи гуруҳ шунингдек, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига ташриф буюрди.

Расмий сафар доирасида меҳмонлар Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров билан бирга буюк аллома Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёрат чоғида меҳмонлар Ислом тамаддунининг шаклланишига беқиёс ҳисса қўшган Хожа Аҳмад Яссавий руҳига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилишди. Шунингдек, юртимиз тинчлиги, халқ бирлиги ва мамлакат фаровонлиги, маънавият равнақи учун эзгу тилаклар билдирилди.

Расмий сафар чоғида Ўзбекистон делегацияси вилоят марказидаги қатор сайёҳлик иншоотларини кўздан кечириб, минтақанинг сайёҳлик салоҳияти билан танишди.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган нодир тарихий-маънавий мажмуа. Бу ерга ташриф буюрувчи сайёҳлар ва зиёратчилар сони йил сайин ортмоқда. Шунингдек, ўтган йили махсус қонун қабул қилиниб, Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилди. Бу эса тарихий шаҳар тараққиётига янги имкониятлар очди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-01-22, 02:45 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.