26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун имзоланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикасида банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Давлат раҳбарининг 2024 йил 2 сентябрдаги «Адолатли Қозоғистон: қонун ва тартиб, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик» Мактубида белгиланган топшириқлар асосида ишлаб чиқилди.

Қонун банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, инновацияларни ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиёт тизимларини молиялаштиришда банкларнинг аҳамиятини оширишга қаратилган.

Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида экспертлар, молия бозори иштирокчилари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро ташкилотлар фаол иштирок этди. Шу билан бирга, Европа Марказий банки, Англия банки, Россия Федерацияси Марказий банки ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Марказий банкининг илғор тажрибалари инобатга олинди. Натижада бозор иштирокчиларининг фикрлари инобатга олинган ҳолда банк фаолиятини тартибга солишда замонавий халқаро ёндашувлар жорий этилди.

Янги қонунда банк соҳасини ривожлантиришга қаратилган етти асосий йўналиш белгиланган.

Биринчи йўналиш банк бозорига кириш тартибини янгилашга қаратилган. Бунинг доирасида янги турдаги – базавий банк лицензияси жорий этилади.

 Ушбу лицензия янги банклар ва молия ташкилотларининг бозорга киришини осонлаштиради ҳамда рақобатни кучайтиради. Базавий лицензияга эга банклар учун активлар ҳажми чекланган бўлади, низом жамғармасига қўйиладиган энг кам талаб 10 миллиард тенгегача пасайтирилади. Шунингдек, таваккалларни бошқариш ва назорат қилиш борасидаги талаблар ҳам енгиллаштирилади.

Айни пайтда, хавфи юқори бўлган айрим операцияларни амалга ошириш ҳамда боғлиқ шахслар билан битимлар тузиш тақиқланади. Бу ёндашув, айниқса, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатаётган кичик молиявий ташкилотлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Иккинчи йўналиш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Бу борада мажмуавий назорат тизими шакллантирилади. Созлаш асосида молиявий маҳсулотларни бошқаришда масъулият тамойилларини ўз ичига олган ёндашув жорий этилади. У молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, реклама қилиш, тақдим этиш ва назорат қилиш жараёнларини қамраб олади.

Учинчи йўналиш молиявий аҳволи ёмонлашган банклар билан қандай иш олиб борилишини белгилайди.

Хусусан, кучайтирилган назорат, молиявий барқарорликни тиклаш тартиби ҳамда созлаш жараёнларини ўз ичига олган уч босқичли тизим жорий этилади.

Аввало, банкда муаммоларнинг дастлабки белгилари аниқланса, у кучайтирилган назорат остига олинади ва молиявий барқарорликни тиклаш режалари қайта кўриб чиқилади.

Агар банкнинг аҳволи янада ёмонлашса, уни соғломлаштириш чоралари кўрилади, яъни молиявий барқарорликни тиклаш тартиби ишга туширилади.

Банк тўлов қобилиятини бутунлай йўқотган деб топилган тақдирда эса, муваққат маъмурият тайинланиб, банкни созлаш жараёнлари амалга оширилади.

Тўртинчи йўналиш банкларни созлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.

Бу ўзгаришлар 2023 йилда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки Қозоғистон молия тизимини текшириб, берган тавсиялар асосида ишлаб чиқилди.

Янги қоидаларга кўра, банк тизимида хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва олдини олиш учун қўлланиладиган назорат чоралари кенгайтирилади. Шунингдек, банкларнинг асосий бўлимларига раҳбар бўладиган шахслар учун аниқ малака ва тажриба талаблари белгиланмоқда.

Бешинчи йўналиш иқтисодиётда кредитлаш ва ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган.

Жумладан, бир нечта банк биргаликда йирик кредит бериш амалиёти ривожлантирилади. Шунингдек, банклар иштирокида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун кафолат жамғармаси ташкил этилади. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг маблағ олиш имкониятлари оширилади.

Олтинчи йўналиш банк қонунчилиги тузилмасини мақбуллаштириш билан боғлиқ.

Шу билан бирга, эскирган ёки бир-бирини такрорлайдиган қоидалар бекор қилинган. Банк ҳиссадорлари ва раҳбарларига қўйиладиган талаблар эса алоҳида қонунда белгилаб қўйилди. Бу банклар ва бозор иштирокчилари учун қоидаларни амалда қўллашда қулайлик яратади.

Еттинчи йўналиш миллий рақамли молиявий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур йўналиш технологик жиҳатдан илғор ва барқарор молия тизимини шакллантиришга қаратилган бўлиб, рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш учун ҳуқуқий ва техник асосларни таъминлайди.

Шунингдек, Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг молия бозорини созлаш ва ривожлантириш, алоқа ҳамда банкротлик масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонунни ҳам имзолади.                

 

Akorda.kz, 2026-01-20, 02:23 104
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.